Чоршанба куни Фейсбук ижтимоий тармоғидаги кўплаб гуруҳларда Самарқанд вилояти Каттақўрғон ички ишлар бўлими тезкор ходими Санъат Умаровнинг аёл кишини таҳқирлаб, уни буткул яланғоч ҳолгача ечинишга мажбурлагани акс этган видеоролик тарқалиб кетди.
Ушбу видео интернет фойдаланувчилари орасида катта шов-шувларни келтириб чиқарди.
Ўзбек аёлнининг ҳуқуқ посбонлари томонидан бу қадар жирканчли тарзда таҳқирланганлиги аксарият интернет фойдаланувчилари томонидан кескин қораланди.
Спутник Ўзбекистон мухбири "тезкор вакил"нинг ҳаракатларига изоҳ олиш учун узоқ йиллардан бери Ички ишлар бошқармасида фаолият юритиб келаётган милиция ходими билан боғланди.
"Терговчи деганда ўзимдан келиб чиқиб ўйлардим, бунақасини… 20 йиллик тажрибамда кўрмаганман", — деди саволга жавоб берар экан ИИББ вакили.
"ИИВ томонидан, айниқса пойтахт ИИББ томонидан шунча ижобий амалий ишлар олиб борилаётган бир вақтда, бефаросат, онгсиз, манқуртсифат бир ходимнинг иши, барча яхшиликларни ювиб кетгандек…", — дейди у бироз ўйланиб. Сўнгра ўша "тезкор ходим"нинг табиати аслида ички ишлар идорасига мос эмаслигини қўшимча қилади.
"Унақалар одамлардан аламзада бўлишади табиатан. Агар у шофёр бўлса эди, бошқа бировни устига ҳайдаган бўларди машинасини. Агар врач бўлганида эди, анестезиясиз операция қилган бўлар эди. Агар ўқитувчи бўлганида эди, ўқувчиларни уриб, кун бермаган бўларди. Агар журналист бўлганида эди, йўқ нарсаларни бўрттириб, бировни қақшатиб, туҳматкаш бўларди. Агар у қурувчи бўлганида уйни томини атай тешик қолдириб кетар эди…", — деди ўз гапи якунида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходими.
Айни вақтда Фейсбук ижтимоий тармоғида ушбу ҳодиса юзасидан муҳокама давом этмоқда.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Россия ҳудудида айрим ҳолатларда Ўзбекистон фуқароларига нисбатан рухсатсиз текширувлар, қўпол ва ҳурматсиз муомалалар кузатилаётгани жиддий ташвиш уйғотмоқда.
АҚШ иммиграция назорати хизматининг маълум қилишича, Италия фуқароси бўлган Хаби Лейм апрель ойидан бери мамлакат ҳудудида визада белгиланган муддатдан ортиқ қолган.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.
Теҳрон Вашингтоннинг мавжуд таклифини қабул қилмаслигини маълум қилиб, Уммон орқали ўзининг «оғир ва мувозанатли» муқобил таклифини тақдим этмоқчи. Эрон, шунингдек, халқаро ҳамжамиятни Исроилни ядровий қуролсизлантиришга чақирди.
Исроил ҳарбийлари ҲАМАС қўмондони Муҳаммад Синварнинг жасади Ғазодаги Европа касалхонаси остидаги туннелдан топилганини маълум қилди. Бу ҳолат Ғазо урушида янги босқич бошланганини англатиши мумкин.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Лос-Анжелесда уч кундан бери давом этаётган намойишлар юзасидан Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
1990-йилларнинг ўрталарида Корея Республикаси жадал иқтисодий ўсиш босқичида катта муаммо билан юзма-юз келди: бу — ифлосланиш эди. Шаҳарларда димиқтирувчи тутун пайдо бўлди, қишлоқ хўжалиги чиқиндилари дарёларга оқиб тушди, шаҳар ҳокимликлари эса ортиб бораётган чиқиндилар тўлқинига дуч келди.
Иккинчи жаҳон урушида Озарбайжоннинг роли жуда муҳим ва аҳамиятли эди. Озарбайжон урушнинг ҳам ҳарбий операцияларига, ҳам иқтисодий ва стратегик соҳаларига катта ҳисса қўшди. Озарбайжон халқи фронтда ҳам, орқада ҳам катта мардонавор туриб, армияга зарур ёрдам кўрсатди. Уруш бошланганда Озарбайжон аҳолиси фронтга кетишга тайёр эди.