2 соатлик танаффус: «Афросиёб» поезди нега тўхтаб қолганига изоҳ берилди
2020 йил 14 ноябрь куни Бухоро – Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган 765–сонли «Афросиёб» электропоезди тўхтаб қолди.
«Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ хабарига кўра, поездда техник носозлик кузатилган. У соат 08:11да «Бахт» станциясида тўхтаган.
Қайд этилишича, носозликни бартараф қилиш чоралари кўрилган ва соат 09:50да «Афросиёб» электропоезди йўналиши бўйлаб ҳаракатини давом эттирган.
«Ўзбекистон темир йўллар» АЖ раҳбарияти юзага келган ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўраган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).