19 ёшли футболчи ўлдирилди, жиноятчилар орасида аёл ҳам бор

19 ёшли футболчи ўлдирилди, жиноятчилар орасида аёл ҳам бор

"Харлоу Таун" футболчиси Франсуа Каблан Лондондаги жанжал вақтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда "The Guardian" хабар бермоқда.

19 ёшли спортчини пичоқлашган, у воқеа жойида вафот этди. Полиция тўрт кишини ҳибсга олди: Кабланни ўлдиришда гумон қилинганлар — уч эркак ва бир аёл. Уларнинг энг кичиги 20 ёшда. Икки гумондор гаров эвазига озод қилинди.
Каблан "Харлоу Таун" захира таркибида ўйнаган. "Франсуа ажойиб йигит ва ажойиб ўйинчи эди. Кўпгина ўйинчиларимиз у билан битта коллежда таҳсил олишган, шунинг учун уларга бу фожиа ҳақида билиш осон бўлмади», — деди мураббий Адам Конноли.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!