16 ёшли Ямал Испания - Франция учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди

16 ёшли Ямал Испания - Франция учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди

Евро-2024 доирасидаги Испания ва Франция терма жамоалари ўртасидаги ўйиннинг энг яхши футболчиси маълум бўлди.

Испания ярим финалда Францияни мағлуб этиб (2:1) турнирнинг илк финалчисига айланди.

Ламин Ямал УЕФА томонидан ўйиннинг энг яхши футболчиси совринини олди. "Барселона" шарафини ҳимоя қилаётган 16 ёшли испаниялик вингер 21-дақиқада юқори бурчакка узоқ масофадан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди. Ямал Европа чемпионатидаги энг ёш гол муаллифига айланди.

Майдонда ўтказган 89 дақиқада Ямал рақиб дарвозасига уч марта зарба берди ва 9,9 км югуриб, максимал 32,1 км/соат тезликка эришди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!