16 апрел: бугун тарихда қандай воқеа-ҳодисалар юз берган?

16 апрел: бугун тарихда қандай воқеа-ҳодисалар юз берган?

Бугун 16 апрел ҳафтанинг сешанба куни. Ушбу кунда рўй берган муҳим воқеалар билан танишинг.
🌎 Бутунжаҳон овоз куни.
🌏 Бутунжаҳон нуқтали вергул куни.

🔹Чой кашф этилган кун (мил.ав.1737).
🔹Квебек шаҳри Канада пойтахти деб эълон этилди (1856).
🔹 Берлин Германиянинг пойтахти деб эълон қилинди (1871).
🔹 Германия империясининг биринчи конституцияси қабул қилинди (1871).
🔹 Лев Толстой “Анна Каренина” романини ёзиб тугатди (1877).
🔹Максим Горкий асарларининг биринчи нашри чоп этилди (1898).
🔹Тошкентда Бутунтуркистон мусулмонларининг И қурултойи иш бошлади (1917).
🔹 Исроилда илк бор “Кока-кола” сотувга чиқди (1966).

🔸Инглиз комик актёри, режиссор, бастакор, овозсиз кино даврининг муҳим шахсларидан бири бўлган Чарли Чаплин таваллуд топган кун (1889).
🔸Шарқшунос, эроншунос олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Шоислом Шомуҳамедов таваллуд топган кун (1921).
🔸Таниқли ўзбект эстрада қўшиқчиси, бастакор ва актёр, 1976-йилдан бери “Ялла” вокал-чолғу гуруҳи раҳбари Фаррух Зокиров таваллуд топган кун (1946).
🔸Опера хонандаси (драматик баритон), Ўзбекистон халқ артисти Браун Владимир таваллуд топган кун (1947).
🔸 Ўзбек актёри ва режиссёри, Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизов таваллуд топган кун (1963).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!