Исроил зирҳли корпусининг 1500 дан ортиқ ходими, жумладан генераллар ҳукуматдан Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш учун урушни тўхтатишни талаб қилиб петицияни имзолади.
Исроилнинг Маарив нашри хабар беришича, петицияни 1525 киши имзолаган: улар орасида собиқ бош вазир ва Бош штаб раҳбари Эҳуд Барак, Марказий қўмондонликнинг собиқ раҳбари Амрам Митзна, штаб собиқ раҳбари Ден Ҳалутз, ҳарбий разведка ва зирҳли корпуснинг собиқ раҳбарлари бор. Мурожаатда “гаровга олинганларни озод қилиш учун барча имкониятларни ишга солиш, ҳатто бу жангни тўхтатиш бўлса ҳам” талаб қилинади ва бу бугунги кунда давлатнинг устувор вазифаси бўлиши кераклиги айтилади.
Ҳужжат шу каби ташаббуслар тўлқинининг бир қисмидир: пайшанба кунидан бери, Анадолу агентлиги маълумотларига кўра, ҳарбий хизматчиларнинг Ғазодаги урушни тўхтатишга чақирувчи камида ўнта петицияси чоп этилган. Бош вазир Бенямин Нетаняху бунга жавобан бундай мурожаатларни имзолаган барча фаол аскарларни ишдан бўшатиш билан таҳдид қилди.
Исроил 18-март куни Ғазога ҳужумини давом эттириб, 19-январдаги ўт очишни тўхтатиш ва асир алмашишни бузди. 2023-йил октябридан буён эксклавда 51 мингга яқин фаластинлик ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар. Халқаро жиноий суди Нетаняху ва собиқ мудофаа вазири Галантни ҳибсга олишга ордер берди, Исроил Гаагада геноцид иши билан юзлашмоқда.
Украина президенти ўзининг Теlegram-каналида Россия армияси Владимир Путин томонидан эълон қилинган “Пасха сулҳини”ни бир суткада 2 минг мартадан ортиқ бузганини маълум қилди.
Хитой ноядровий водород бомбасини синовдан муваффақиятли ўтказди. Бу ҳақда South China Morning Post ўтган ойда эълон қилинган тадқиқотга асосланиб хабар берди.
Янги сунъий йўлдош тасвирлари илк бор Хитой ва Жанубий Корея оралиғидаги Сариқ денгизда икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирган улкан пўлат иншоотни аниқлади.
Эрон қуролли кучлари Армия куни муносабати билан парад ўтказиб, миллий камуфляждаги Россиянинг С-300 зенит-ракета комплекслари ҳамда ўзи ишлаб чиқарган замонавий ракета тизимларини намойиш этди.
Демократик партия, “Беш юлдуз ҳаракати” ва “Яшиллар ва чап қанот альянси” каби мухолифат партиялари 1967 йил чегаралари асосида Фаластинни расман тан олишни, Исроилни қоралашни, зудлик билан ўт очишни тўхтатишни ва Тель-Авивга қурол етказиб беришга эмбарго жорий этишни талаб қилмоқда.
Малдив президенти Муҳаммад Муиззу иммиграция қонунига Исроил паспортига эга бўлган шахсларнинг мамлакатга киришини тақиқловчи тузатишни ратификация қилди. Бу Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатларига норозилик сифатида қилинган.