11 ойлик чақалоғи билан олиб келинган аёлни уй шароитида карантин қилса бўладими?

11 ойлик чақалоғи билан олиб келинган аёлни  уй шароитида карантин қилса бўладими?

Айни дақиқаларда АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат  Атабеков иштирокида онлайн брифинг ўтказилмоқда.

❓Агар аёл 11 ойлик чақалоғи билан чартер рейс билан олиб келинган, уларни  уй шароитида карантин қилса бўладими?

❗️Йўқ, ушбу аёл чартер рейс билан эпидемик вазият ноҳуш ҳудуддан олиб келинган. Бундай тартибда олиб келинган одамларнинг барчаси бир жойда, бирдай тартибда, бир хил муддатда карантинда бўлиши керак. Уларни зинҳор бошқалардан (бир самолётда келган) ажратиб бўлмайди. Агар шундай қилинмаса (мабодо йўлда ёки эпидемик ноҳуш ҳудудда бўлган даврда) касаллик вирусини юқтириб олган бўлса, уйидаги яқинларини ҳам хавф остида қолдириши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!