Венгрияда ўқитувчилар, талабалар ва уларнинг ота-оналари иш ҳақини ошириш ва таълим ислоҳоти учун намойишларни кучайтирдилар.
Жума куни пойтахт Будапештда узунлиги 10 километр бўлган намойишчилар занжири пайдо бўлди, мамлакатнинг турли шаҳарларида ҳам намойишлар ўтказилди.
Ўқитувчилар сентябрь ойида маош ва ходимлар сонини оширишни талаб қилиб, "Мен дарс бермоқчиман" номли норозилик ҳаракатини бошлаган эди.
Ўқитувчилар, шунингдек, иш ташлаш ҳуқуқининг чекланишига ҳам норозилик билдирмоқда.
Рекорд даражага чиққан инфляция ва Украинадаги уруш туфайли ёмонлашган иқтисодий инқироз билан курашаётган ҳукумат намойишлар бошланганидан кейин ҳаракатга қўшилган баъзи ўрта мактаб ўқитувчиларини ишдан бўшатди.
Ҳатто университет битирувчисичалик турмуш даражасига эга эмаслигини таъкидлаган фаоллар, олаётган маошлари ҳатто оддий эҳтиёжларини қондиришга ҳам етмаслигини иддао қилишди.
Президент Виктор Орбан эса қонун устуворлиги ва демократик тамойилларнинг бузилиши каби сабаблар туфайли музлатиб қўйилган Европа Иттифоқи маблағлари озод қилиниши биланоқ ўқитувчиларнинг маошларини оширишга ваъда берган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.