Берлинда Германия тарихидаги энг қиммат автобан участкаси – А100 йўлининг янги қисми очилди. Бу йўлнинг ҳар бир метри бюджетга 225 минг еврога тушган, деб хабар берди DW.
Йўлнинг узунлиги 3,2 километрни ташкил қилади, қурилиш ишлари эса 12 йил давом этган. Олти қаторли магистраль ер остида 7 метр чуқурликда барпо этилган. Лойиҳа ишлаб чиқиш жараёнида ҳатто кўршапалаклар ҳаётига келиши мумкин бўлган хавф ҳам ҳисобга олинган.
Янги автобан участкаси Берлинга яқин шаҳарлардан ишга қатнайдиган одамлар учун йўлни енгиллаштириши ва шаҳарнинг айрим турар-жой ҳудудларидаги юкламани камайтириши кутилмоқда.
Шу билан бирга, лойиҳа танқидга ҳам учраяпти. Танқидчиларнинг айтишича, бу йўл аксинча, автомашиналар сонини ошириб, шаҳарнинг экологик ҳолатини ёмонлаштириши мумкин. Шунингдек, Берлинда мавжуд йўллар ва кўприкларни таъмирлашга, темирйўл инфратузилмасини яхшилашга маблағ етишмаётган бир пайтда, бундай қиммат автобан қуриш мантиқсиз ҳисобланади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.