Хитойлик журналистлар Ванганинг даҳшатли башорати ҳақида бонг уришмоқда

Хитойлик журналистлар Ванганинг даҳшатли башорати ҳақида бонг уришмоқда

Афсонавий болгариялик башоратчи Ванга ўлимидан олдин инсониятнинг онгини ҳаяжонга соладиган кўплаб башоратлар қолдирган. Хитойлик журналистлар ушбу башоратларнинг айримларига эътибор қаратишди.

Бу ҳақда Sohu нашри хабар бермоқда.

"Ванганинг кўпгина башоратларига ишониш қийин, аммо бугунги кунда Қўшма Штатларда содир бўлаётган воқеалар фикрларни ўзгартиришга мажбур қилмоқда", деб таъкидлашмоқда Sohu муаллифлари.

Таъкидланишича, бир вақтлар Ванга АҚШнинг яқинлашиб келаётган қулаши ҳақида башорат қилган ва бу унинг сўзларига кўра, мамлакатнинг бўлиниши натижасида юзага келади.

“Бир неча йил олдин, ҳеч бўлмаганда биргина инсон бўлса-да, бунга жиддий муносабатда бўлган бўлиши мумкин, аммо айни кунлардаги америкаликларнинг кенг кўламли ғалаёнларини эсга олсангиз, болгариялик башоратчининг сўзлари энди уйдирма бўлиб туюлмайди. Мамлакатда демократлар ва республикачилар ўртасида сиёсий рақобат тобора авж олмоқда, бунинг нима билан тугашини эса ҳеч ким билмайди”, дейилади хабарда.

Ванганинг яна бир тахминларидан бири 2037 йилда юз бериши мумкин бўлган Европадаги воқеалар боғлиқ. Болгариялик башоратининг сўзларига кўра, қитъа иқлим ўзгариши ва урушлар натижасида деярли жонсиз чўлга айланади. Жанглар Яқин Шарқда бошланади, аммо кейинчалик замонавий Европа Иттифоқи ҳудудига кўчиб ўтади.

Шу боис нашр муаллифлари "Европа цивилизацияси ўтмишда содир бўлмаган муаммога дуч келиши мумкин", дея хулоса қилишмоқда.

 

 

 

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!