Бош вазир Кир Стармер 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун ижтимоий тармоқларни бутунлай тақиқлаш режасини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, бу платформалар уларни "хавфли контент таъсирига учратади" ва "қарамликни келтириб чиқариш учун яратилган".
Ҳукумат тақиқ Snapchat, TikTok, YouTube, Instagram, Facebook ва X каби платформаларга тегишли бўлишини, аммо WhatsApp каби хабар алмашиш хизматларига таъсир қилмаслигини аниқлаштирди.
Стармер тегишли қонунни декабр ойи охиригача қабул қилишни, тақиқнинг ўзи эса 2027 йил баҳорида кучга киришини кутаётганини қўшимча қилди. У ҳукумат янада илгарилаб, нотаниш кишиларга болалар билан боғланиш имконини берувчи ўйин хизматлари ва тўғридан-тўғри трансляция платформаларига нисбатан "жаҳон амалиётида мисли кўрилмаган чоралар" кўришини маълум қилди.
Ҳокимият баёнотида, шунингдек, тунги вақтда "комендантлик соати" жорий этиш ва 18 ёшгача бўлган фойдаланувчилар учун лентани чексиз айлантириш режимида мажбурий танаффуслар киритиш каби чоралар кўриб чиқилаётгани айтилади. Батафсил маълумот июл ойида эълон қилинади.
Кир Стармернинг сўзларига кўра, унинг қарорига ўтган йилнинг декабр ойида болаларга 16 ёшгача ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаган илк давлат — Австралия тажрибаси таъсир қилган.
Ўтган ҳафта Канада маданият вазири 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда аккаунтга эга бўлишни тақиқловчи ва сунъий интеллект чат-ботлари ишлаб чиқувчиларини зарарли контент яратилишини чеклашга мажбурловчи қонун лойиҳасини тақдим этди.
Жалолиддин Машарипов Ўзбекистон миллий терма жамоаси қайдномасидан чиқарилгани хабар қилинмоқда. Унинг ўрнига Русланбек Жиянов 26 нафар футболчидан иборат якуний рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Қатар Эроннинг музлатилган активлари атрофидаги баҳсни ҳал этиш бўйича музокаралар доирасида Теҳронга 12 миллиард долларлик молиявий кўмак пакетини таклиф қилди.
У метро йўловчиларини турли провокацион ҳаракатлар орқали жанжалга ундаб, уларнинг реакцияларини видеога олган ва кейинчалик ушбу лавҳаларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келган.
Шунингдек, ўқувчиларнинг ота-оналари «Энг фаол ота», «Жонкуяр она», «Масъулиятли ота-она» каби номинациялар ҳамда «Миннатдорчилик хат»лари билан тақдирланиши белгиланган.
2026 йилги жаҳон чемпионатидаги дебютига пухта тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон миқёсида ҳам эътибор ва эътироф қозона бошлади.
Лондондаги Олд Бейли суди ҳайъати Буюк Британия бош вазири Кейр Стармер билан боғлиқ уйлар ва автомашинага ўт қўйиш бўйича ишда икки нафар айбланувчини айбдор деб топди.
Ушбу мансабдор шахс 2011 йилда ҳам фирибгарлик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, мансаб сохтакорлиги ва пора олиш каби жиноятлар билан судлангани маълум бўлди.
Берлиндаги Фан ва сиёсат жамғармаси (SWP) эксперти Янис Клюге 2026 йилнинг январ-март ойлари якунлари бўйича шундай баҳо берди. Унинг маълумотларига кўра, ушбу даврда Россиянинг ҳарбий харажатлари янги максимал даражага — 5,9 триллион рублга етган.
Fox News хабар беришича, АҚШ президентининг Украина бўйича собиқ махсус вакили Кит Келлог Исроилда ядровий қурол мавжудлиги ҳақида жамоатчиликда янги муҳокамаларга сабаб бўладиган баёнот берган.
2026 йил 10 июнь куни Туркий Маданият ва Мерос Жамғармаси бош қароргоҳида ташкилотнинг “Туркий дунё дипломатияси дурдоналари” китоблар туркуми доирасида нашр этилган янги асар — таниқли жамоат, давлат ва сиёсат арбоби, Туркий Давлатлар Ташкилоти Оқсоқоллар Кенгаши аъзоси, тарих фанлари доктори, профессор Ҳасан Ҳасановнинг “Венгерлар ва озарбайжонларнинг умумий этник илдизлари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.