Украина дронлари Қора денгиз соҳилида жойлашган Россиянинг Туапсе нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилиши оқибатида ёнғин чиқди. "Роснефть" компаниясига қарашли завод ва порт ҳудудидаги зарбалар натижасида денгизга нефт тўкилди ҳамда ёнғинни ўчириш учун бир неча кун вақт кетди.
АҚШ воситачилигидаги тинчлик музокаралари тўхтаб қолгани ва Вашингтон бор эътиборини Эрондаги урушга қаратгани сабабли, Киев март ойидан бошлаб Россия объектларига зарба беришни кучайтирди. Нефт маҳсулотларини асосан экспорт қиладиган ушбу корхона 16 апрелдаги дрон ҳужумидан сўнг ўз ишини тўхтатган эди.
Маьлумот учун, Туапсе заводининг йиллик ишлаб чиқариш қуввати қарийб 12 миллион тоннани ёки кунига 240 минг баррелни ташкил этади. Ушбу заводда нафта, дизел ёқилғиси, мазут ва вакуумли газойл каби маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси мазкур ҳолатни назоратга олган бўлиб, Корея томони билан ҳамкорликни давом эттирмоқда.
Фаррух Пулатовнинг айтишича, Тошкентдаги 419 та умумий овқатланиш корхонаси ҚҚСдан қочиш учун ўз номига ёки ходимлари номига ЙТТ очиб, чекларни улар номидан бермоқда.
FIFA вазиятни ўрганиб чиқиб, нафақат 48 та иштирокчи жамоага бериладиган пулни, балки барча 211 та аъзо давлатга ажратиладиган ривожланиш маблағларини ҳам кўпайтирмоқчи.
2026 йил март ойида Ливандаги можаро кучайиши ортидан 1 миллиондан ортиқ одам ўз уйини тарк этди. Улардан тахминан 620 мингини аёллар ва қизлар ташкил этди.