The Guardian нашрининг таҳлилий мақоласига кўра, Теҳрон замонавий рақамли технологиялар, хусусан, сунъий интеллект (СИ) ва интернет мемларидан фойдаланган ҳолда Вашингтонга қарши олиб борилаётган глобал ахборот урушида сезиларли муваффақиятларга эришмоқда.
"Эрон ҳукумати ва унга алоқадор тузилмалар анъанавий, зерикарли ташвиқот усулларидан воз кечиб, рақамли муҳитнинг энг замонавий ва таъсирчан қуролларига юзланди. АҚШ билан бўлаётган ахборот зиддиятида Теҳрон эндиликда геосиёсий мақсадларини илгари суриш учун оммавий маданият элементларидан маҳорат билан фойдаланмоқда. Ушбу стратегия орқали Эрон нафақат Яқин Шарқ минтақасида, балки АҚШ ва Ғарб давлатларининг ички ахборот маконига ҳам чуқур кириб бормоқда", дейилади мақолада.
АҚШнинг жаҳонга машҳур The New York Times нашри Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳақида таҳлилий материал эълон қилди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Киевда отишма уюштириб, олти кишининг ўлимига сабаб бўлган шахс аввал ҳам жиноий жавобгарликка тортилган.
Ҳодиса жойидан Республика суд экспертиза маркази экспертлари, вилоят ИИБ эксперт криминалисти ва вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси экспертлари томонидан ёнғиндан шикастланган буюмлар, алимун сим бўлаклари ва бошқа ашёвий далиллар олинган.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази вакиллари 2026 йил 13–17 апрель кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеулда бўлиб ўтаётган семинар-воркшопда иштирок этмоқда.
Америка Сенати яна бир бор президент Дональд Трампнинг Конгресс розилигисиз Эронга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб бориш ҳуқуқини чеклашга қаратилган резолюцияни қўллаб-қувватламади.