Эроннинг собиқ ташқи ишлар вазири Жавад Зариф мамлакат раҳбариятини стратегик қадам ташлашга чақирди: "ғалабани эълон қилиш ва бу можарони тугатадиган ва кейинги можаронинг олдини оладиган келишувга эришиш", деб ёзган у Foreign Affairs журналидаги мақоласида.
Эроннинг жаҳон кучлари билан ядровий музокараларига раҳбарлик қилган Зариф, АҚШ ва Исроил билан урушни Теҳрон учун қулай шартларда тугатиши мумкин деб ҳисоблаган йўл харитасини таклиф қилди.
Асосий таклифлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Эроннинг ядровий дастурини чеклаш,
Ҳормуз бўғозини халқаро юк ташиш учун очиш,
санксияларни бутунлай бекор қилиш,
АҚШ билан ўзаро тажовуз қилмаслик шартномасини тузиш,
икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтириш.
Зарифнинг сўзларига кўра, бундай қадамлар Эронга ресурсларни ташқи таҳдидлардан чалғитиш ва ички ишларга эътибор қаратиш имконини беради, бу эса мамлакат учун янада барқарор келажакка йўл очади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, собиқ вазирнинг таклифи бир ойлик авж олган можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш истагини акс эттиради, ўшанда АҚШ ва Исроилнинг Эрон нишонларига зарбалари жиддий зарар ва энергия нархларининг ошишига олиб келган эди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.