Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) Шимолий Ҳинд океанида USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берганини эълон қилди.
Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.
Баёнотга кўра, 91-зарбалар тўлқини, “Ҳақиқий ваъда 4” доирасида Эрон кучлари БААдаги америкалик қирувчи учувчилар ва учувчи муҳандисларнинг жойлашув жойига, Қувайтдаги Али ал-Салем авиабазасидаги MQ-1 Predator дрон позицияларига ҳужум қилди ва АҚШ авиаташувчи гуруҳига тўртта Qadr-380 круиз ракеталарини отди.
Эрон давлат телерадиокомпанияси ИИҚК баёнотидан парча келтирди, унда “Шимолий Ҳинд океанидаги Америка тажовузкорларининг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига тўртта Qadr-380 круиз ракеталари билан ҳужум қилингани” айтилган.
ИИҚК шунингдек, операциянинг кейинги босқичларида "БААдаги душман базаларидан бирининг ташқарисидаги Америка қирувчи самолётларининг учувчи муҳандислари ва учувчилари учун махфий йиғилиш жойига", шунингдек, Қувайтдаги "Али ас-Салем базасидаги Америка MQ-1 Predator дронлари бўлинмаларига" зарбалар берилганини таъкидлади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.