БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Қўшма Штатлар, Исроил ва Эронни дарҳол ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва дипломатияга қайтишга чақирди.
Гутерриш бу ҳақда Нью-Йоркда журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар ва Исроил учун кенг кўламли инсоний азоб-уқубатларга сабаб бўлаётган ва аллақачон жиддий иқтисодий оқибатларга олиб келаётган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш вақти келди. Шунингдек, у Эронни қўшни давлатларга ҳужумлардан тийилишга чақирди.
Гутерреш можаролар ўз-ўзидан тугамаслигини таъкидлади; улар фақат раҳбарлар вайронагарчилик ўрнига мулоқотни танлаганларида тугайди: "Бу танлов ҳали ҳам мавжуд ва у ҳозир амалга оширилиши керак".
БМТ Бош котиби шунингдек, можаронинг барча томонлари билан алоқани сақлаб қолиш учун ўзининг шахсий элчиси Жан Арнони минтақага юборганини эълон қилди.
У янада авж олиш хавфи ҳақида огоҳлантириб, дунё бутун Яқин Шарқни қамраб олиши ва глобал оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган катта уруш ёқасида турганини таъкидлади.
"Биз Яқин Шарқни қамраб оладиган ва бутун дунё бўйлаб драматик оқибатларга олиб келадиган каттароқ уруш ёқасида турибмиз. Можаро аллақачон ҳамма жойда сезилмоқда. Навигация эркинлигини тўсишнинг оқибатларига қаранг", деди Гутерреш.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.