Эрон Хавфсизлик кенгаши котиби, мамлакатда Али Хоманаийдан кейинги асосий шахс бўлган Али Ларижоний ҳалок бўлди. Ислом Республикаси расмийлари буни тасдиқладилар.
Ларижоний билан бирга унинг ўғли Муртазо ва хавфсизлик бошлиғи ўринбосари Алиризо Баят ҳам ҳалок бўлди.
Исроил ҳужумида "Басиж" кучлари (Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси бўлинмаси) қўмондони Ғуломризо Сулаймоний ҳам ҳалок бўлди.
Тасним ахборот агентлиги хабар беришича, Ларижонийнинг дафн маросими чоршанба, 18 март куни бўлиб ўтади.
Ўтган куни Исроил мудофаа кучлари Али Ларижоний Эрон ҳудудига амалга оширилган ҳужум нишонларидан бири бўлганини эълон қилди. Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Ларижоний у ерга ўғли билан келгани ҳақида маълумот олинганидан кейин ҳужум хавфсиз уйга қаратилган.
67 ёшли Ларижоний Эрон ядро дастурининг меъмори ҳисобланади. 2000 йилларда у Қўшма Штатлар билан ядровий музокараларни назорат қилди ва 2020 йилларда у Эроннинг Хитой билан яқинлашувининг асосий кучига айланди. У ўлдирилган оятуллоҳ Али Хоманаийнинг энг яқин иттифоқчиларидан бири ҳисобланган; хусусан унга Ислом Республикасидаги ички норозиликларни бостириш ва урушга тайёргарлик кўриш вазифаси юклатилган эди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Гап шундаки ММА шоу жангларида чиқиб юрадиган блогер икки шериги билан 2025 йилнинг ноябр ойида Тошкентда Себзор кўприги устида машинада йўл талашиб, икки фуқарони калтаклаб, қочиб кетади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.