Ўгай она қотили 17 йилга қамалди
Фарғонада ўгай онасини пичоқлаб ўлдирган шахсга суд ҳукми ўқилиб, 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Оиладаги муҳит ҳамда баъзи низолар ўз вақтида бартараф қилинмаса, у аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин. Бағдод туманида рўй берган қотиллик жинояти ҳам шундай бўлди.
17 ёшга тўлган Нурулло Мамасидиқов синглиси билан онаси вафот этиб, етим қолганларидан сўнг отаси Саҳобиддин ака Зияев уч бора уйланса ҳам рўзғори тинч бўлавермагач, 2009 йилда Ф.Зияевага шаърий никоҳ билан уйланди. Нурулло оилага ёрдам бериш, рўзғорга барака киритиш мақсадида ишлаш учун Россия Федерациясига кетди. У ердан ора-орада келиб-кетиб юриб, 7 йил ишлаб қўйди. Ишлаб топиб, уйига юборган барча пуллари ўгай онасининг сақловида бўлди. Оиланинг мустаҳкамлигини янада пишиқлаб қўйиш мақсадида бўлса керак, эр-хотин С.Зияев ва Ф.Зияевалар расман никоҳдан ўтиб олишди.
Нурулло қишлоққа қайтиб келган кезлари қассобчилик билан шуғулланарди. Ичмайдиган, чекмайдиган бу йигитни ҳамма ҳурмат қиларди. 2017 йил август ойида Нурулло уйланди-ю, Россияга бориб ишлашни буткул бас қилди. Бундан буёғига тинчгина қассобчилик касби билан шуғулланишни бошлаб юборди. Аммо отаси Саҳобиддин ака ўғли Нуруллонинг Россияда ишлаб топган ва ўгай онасининг сақловида бўлган пуллари борлигидан хабар топгач, оилада ўзаро келишмовчилик, жанжаллар бошланди. 2018 йил февраль ойида Ф.Зияева отасининг уйига аразлаб кетиб қолди. Эр-хотиннинг жанжалларига маҳалла-кўй аралашди, иккала томонни ярашувга чақиришди. Аммо ғишт қолипдан кўчгандек эди.
Шундай кунларни бирида кутилмаганда Ф.Зияева фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судига даъво ариза билан мурожаат қилиб, эри билан яшаб келган умумий мулк ҳисобланган уйни асл ҳолича бўлиб беришни талаб қилди. Суднинг ҳал қилув қарорига асосан унинг даъво талаби қаноатлантирилиб, уй-жой иккига бўлиниб, хонадоннинг Нурулло Мамасидиқов оиласи билан яшаб келаётган қисми Ф.Зияевага берилиши белгиланди.
Ушбу воқеадан сўнг оиладаги келишмовчиликлар янада таранглашди. Бу орада ўгай она касал бўлиб қолиб, шифохонага тушиб қолди ва операция бўлиб, отасини уйига қайтиб келди. Отасини уйидаги ўзаро маслаҳатдан сўнг Ф.Зияева эрининг уйига бориб яшаш истагини билдирди. Табиийки, у уйига қайтиб келгач, жанжал янада кучайиб, ниҳоят ўгай она ҳовлидаги битта хонага киритилди. С.Зияев энди хотини билан ярашиш ҳаракатига тушиб қолди.
Ўгай онаси билан отасини ярашишига ўғил Нурулло ҳам тарафдор бўла бошлади. Чунки ўгай она тинимсиз Нурулло Россияда ишлаб топган пуллари эвазига қуриб битказилган, хотини ва бир нафар фарзанди билан яшаётган уйни айнан беришларини талаб қилаётганди-да. Бундай талаб биринчи галда Нуруллога ёқмаётган бўлсада, муросаи-мадора қилиш истагида ўгай онасидан отасига қўшилиб ҳовлидаги уйларнинг эски қурилган тарафини олишини сўраб, илтимос қилишлар бошланди. Ниҳоят бу ишга маҳалла фаоллари ҳам аралашди. Маҳалла оқсоқоли бошчилигида бу хонадонга ташриф буюрганлар бир овоздан ўгай она Ф.Зияевадан ҳовлидаги эски қурилган уйларни олишини, бунга рози бўлиши лозимлигини сўрашди. Аммо ўгай она фақат Нурулло оиласи билан яшаётган янги қурилган қисмини олишини билдириб, қайсарлик қилиб туриб олди. Нурулло ҳам отаси билан биргаликда уйнинг эски қурилган қисмини беришга рози эканликларини билдиришди. Ф.Зияева охири бу масалада адвокати билан маслаҳатлашиб олиши лозимлигини билдириб, фаолларни ҳовлидан чиқариб юборди. Эртаси куни яна ҳовлига кириб келган фаолларга қарата у фақат уйларнинг янги қурилган қисмини олиши мумкинлигини, эски қисми керак эмаслигини билдириб, охирги сўзини айтди-қўйди.
Машъум воқеа рўй берган куни Нурулло уйда ўгай онаси билан қолганди. Чет элда қийинчилик билан топган пуллари эвазига қурилган уйини ўгай онасига ўтиб кетаётгани унга алам қиларди. Ўз сўзида қатъий туриб олган ўгай онасининг эса даҳанаки гап талашиш пайтида айтган гаплари уни янада жунбушга келтирди. Нурулло қўлига ўткир пичоқни олдида ўгай онасини тана қисмларига ўта шафқатсизларча уриб, унинг қотилига айланди.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судида бўлиб ўтган очиқ суд мажлисида ўгай онасини ўлдирган судланувчи Нурулло Мамасидиқовнинг жиноий иши кўриб чиқилди ва у 17 йил озодликдан маҳрум этиш билан жазоланди.
Manba: uza.uz
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!
Миллионер! Ҳусанов “Сити”да жами қанча маош олади?
Франциянинг L’Équipe спорт нашри Англия Премьер-лигасидаги энг юқори маош олувчи 5 нафар футболчидан иборат рейтингни эълон қилди.
Европа Украинадан воз кечиб, Россия билан ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилмоқда
Бу ҳақда Германиянинг Berliner Zeitung газетаси хабар берди
ЖЧ-2026ни ўтказиб юборадиган энг қиммат футболчилар рейтинги тузилди
Transfermarkt мутахассислари ўзига хос рейтингини эълон қилишди.
Эрон: "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси тажовузкор АҚШнинг USS Abraham Lincoln авиаташувчи кемасига зарба берди"
Бу ҳақда Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси матбуот хизмати маълум қилди.
АҚШ ва Исроил Эронга гуманитар ёрдам олиб кетаётган самолётни уриб туширди
Бу ҳақда Эрон фуқаролик авиацияси ташкилоти баёнот берди.
Трампнинг босими остида қолган Саудия Арабистони шаҳзодаси Путин билан суҳбатлашди
Бу ҳақда Россия ОАВлари Кремль матбуот хизматига таяниб хабар бермоқда.
Ҳормуз бўғозида Америка қирувчи самолёти уриб туширилди
Бу ҳақда ISNA агентлиги Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига таяниб хабар берди.
Пеп Гвардиола Европанинг гранд терма жамоасини қабул қилиб олиши мумкин
Италия терма жамоаси навбатдаги бор Жаҳон чемпионатидан қуруқ қолганидан сўнг янги мураббий тайинлашга тайёргарлик кўрмоқда.
Миср кемаси Россиянинг "Арктик Метагаз" газ ташувчисини тортиб олаётгани хабар қилинди
Ливия Фавқулодда вазиятлар қўмитаси маълумотига кўра, кема ҳозирда қирғоқдан 62 мил узоқликда жойлашган.
Миршаймернинг кескин баёноти: «Трамп ва Нетаньяху Нюрнбергда осилган бўлар эди»
Агар Нюрнберг суд жараёнлари бугун ўтказилганида, АҚШ президенти Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху қатл этилган бўлар эди.
Эронда бир баққол дўкони ойнасида шундай ёзув илган:
«Бу хаёлий маҳсулот эмас. Агар эҳтиёжинг бўлса, ол — урушдан кейин тўлайсан.»
Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади
Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.
Эрон мусулмон давлатларига чақириқ билан чиқди
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Трамп Эрон томонидан уриб туширилган самолёт ҳақида фикр билдирди
Бу ҳақда NBC News нашри хабар бермоқда.
Ўзбекистон таклифни қабул қилмаган машҳур мураббий мундиалга бошқа термани олиб боради
Ўтган йили Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқаришга таклиф этилган машҳур немис мутахассиси Йоахим Лёв барибир жаҳон чемпионатига бориш имкониятига эга бўлди.
Буюк Британияда 14 миллион долларлик лотерея ютиб олган шахс ютуқларини қўлга кирита олмади
Бу ҳақда ўйинни ўтказган миллий лотерея оператори Allwyn хабар берди.
Эрон томонидан уриб туширилган АҚШ F-15 самолётининг экипаж аъзоларидан бири қутқариб олинди
Бу ҳақда CBS News америкалик расмийларга таяниб хабар берди.
Германиядаги қонун ўзгариши Украинача сафарбарликка олиб келиши мумкин
Германияда ҳарбий хизматга оид қонунга киритилган ўзгаришлар жамиятда баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
АҚШ Эрон билан урушда 13 ҳарбий хизматчидан айрилган, 365 нафари эса яраланган
Пентагон маълумотига кўра, Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларда энг кўп талафотни қуруқлик қўшинлари берган.
Дональд Трамп Эронга 48 соат берди: “шундан сўнг дўзахни очамиз”
АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга Яқин Шарқ келишуви бўйича АҚШ шартларини қабул қилиш учун 48 соат муддат берганини маълум қилди.
Дональд Трамп Эрон операцияси туфайли қийин вазиятга тушди
Истеъфодаги америкалик дипломат Жим Жатраснинг фикрича, АҚШ президенти Дональд Трамп Эронга қарши операция сабаб мураккаб сиёсий вазиятда қолган.
Германияда ниқобли шахс поезд йўловчиларига ҳужум қилди
Йўловчилардан бири ҳужумчини ҳожатхонага қамаб қўйишга муваффақ бўлган. Полиция жиноятчини Бонн/Зигбург вокзалида қўлга олди.
Россияда йўловчи поездининг еттита вагони релсдан чиқиб кетди
Челябинск вилояти губернатори Алексей Текслернинг аниқлик киритишича, икки йўловчи оғир тан жароҳати олган, яна 20 киши ҳам енгил жароҳатланган.
"Абадият белгилар: Рамзларда туркий олам” ҳужжатли фильми эълон қилинди (ВИДЕО)
Фильм Туркий маданият ва мерос жамғармаси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, энди TurkDiscovery YouTube платформасида томоша қилиш учун тақдим этилди.
Марокаш гиёҳванд моддалар картелига тегишли ер ости туннели Испанияда топилди
Операцияда 250 га яқин полиция ходими иштирок этди. Натижада 27 киши ҳибсга олинди, 17 тоннадан ортиқ гашиш ва 88 килограмм кокаин мусодара қилинди.
Дональд Трамп Эронга янги таҳдид юборди: “Келишувга эришмасангиз, ҳеч нарса қолмайди”
Бу таҳдид Трампнинг Truth Social аккаунтида эълон қилинди.
Дональд Трамп ижтимоий дастурларни қисқартириш орқали ҳарбий харажатларни йирик миқдорда оширишга тайёргарлик кўрмоқда — Bloomberg
Агентликнинг хабар беришича, АҚШнинг 2027 йилги бюджетида асосий эътибор мудофаа соҳасини кенг кўламда кучайтиришга қаратилади.
АҚШ ва Исроил ҳаво ҳужуми Теҳрон яқинидаги Караж шаҳрида қурилаётган B1 кўпригини қисман вайрон қилди
Кўприк минтақани Эрон пойтахти билан боғлайдиган йирик автомагистралнинг бир қисми бўлиши режалаштирилган эди.
Хитойда янги хавфли вирус тарқалмоқда
Хитойда илк бор ўта хавфли SAT1 туридаги вирус штамми аниқланди — касаллик Россиянинг чегара ҳудудларида тарқалмоқда.
Эрон қатъий огоҳлантирди: АҚШ ва Исроил таслим бўлмас экан, уруш тўхтамайди
Эрон расмийлари АҚШ ва Исроил ҳали таслим бўлмагани ҳолда, Теҳронда олиб борилаётган ҳарбий кампания тўхтамаслигини эълон қилди.
Украина террорни экспорт қила бошлади...
Яқинда Ҳиндистонда олти украиналик ва битта америкалик ҳибсга олинган эди.
Теҳронда вайронагарчилик: 46 мингдан ортиқ бинога зарар етди
АҚШ ва Исроилнинг 28 февралдан 2 апрелгача бўлган ҳаво ҳужумлари натижасида Теҳронда 46 437 та турар-жой ва тижорат бинолари зарар кўрди.
Дональд Трамп ва НАТО ўртасида зиддият: республикачилар қарши чиқмоқда
АҚШдаги республикачи сиёсатчилар Дональд Трампнинг мамлакатни НАТОдан чиқариш эҳтимолига қарши чиқмоқда.
Эрон АҚШни масхара қилди: “Биз 6000 йиллик цивилизациямиз”
Жанубий Африкадаги Эрон элчихонаси АҚШ мудофаа вазири Пит Хегсетнинг “Эрон тош даврига қайтиши мумкин” деган баёнотини масхара қилди.
БМТ: Жаҳон уруши хавфи — Яқин Шарқ можароси кескинлашмоқда
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш жаҳонда янги кенг кўламли уруш бошланиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
