Украинадаги урушда 84 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий хизматчи бедарак йўқолган - 2024 йил бошидан бери Украинанинг "Топишни хоҳлайман" лойиҳаси уларнинг яқинларидан шунча қидирув сўровини олган.
"Verstka" нашрининг танишиб чиққан маълумотларига кўра, шу йилнинг апрель ойига қадар бедарак йўқолган 58 минг нафар ҳарбий хизматчининг маълумотларини қайта ишлаш имкони бўлган. Тўпланган статистик маълумотларга кўра, офицерлар урушда энг кам йўқолади - улар барча мурожаатларнинг атиги 1,5 фоизини ташкил этади. Шу билан бирга, офицер бўлмаган ҳарбий хизматчилар 61 фоизни ташкил қилади. Қолган ҳолларда бедарак йўқолганларнинг унвонлари мурожаатларда кўрсатилмаган.
Ғойиб бўлган россиялик ҳарбийларнинг энг кичиги йўқолиш пайтида 18 ёшда, энг каттаси эса 67 ёшда бўлган. Шу билан бирга, 20 ёшгача ва 60 ёшдан ошган ёш тоифалари "Топишни хоҳлайман" базасида энг кам сонли тоифалардир. Уларга барча мурожаатларнинг 2 фоиздан сал кўпроғи тўғри келади. Ғойиб бўлиш вақтида энг кўп ҳарбийлар 30 ёшдан 39 ёшгача бўлган (10 682 киши).
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.