Тошкент ҳамда Сурхондарё вилояти ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли сессия қарорлари билан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди.
Унга кўра:
— Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида жисмоний шахслар, яъни аҳоли учун 7 840 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 82 880 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди. Белгиланган тўлов тарифи Тошкент вилояти «Тоза Ҳудуд» давлат унитар корхонаси ҳамда «Ангрен Бунёд Файз» МЧЖ, «Нурли йўл марвариди» МЧЖ, «Оҳангарон санитария тозалаш» МЧЖ, «Раҳнамо Сервис» МЧЖ, «Zero-Waste» МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари учун тасдиқланди.
— Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар, яъни аҳоли учун 7 000 сўм (ҚҚСсиз) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 122 219 сўм (ҚҚСсиз) миқдорида тўлов тасдиқланди. Белгиланган тўлов тарифи «Тоза ҳудуд» УК, «Bio Texno Eko» МЧЖ, «Bio Tex Eco» МЧЖ, «Қизириқ инвест» МЧЖ, «Sale Kingdom» МЧЖ ва «Шўрғун коммунал фойдаланиш» МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари учун амал қилади.
Таъкидлаш жоизки, ушбу чора-тадбирлар давлатимиз раҳбарининг «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.
Мазкур мажбурий ягона тарифлар санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратилишини таъминлашга хизмат қилади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиоланинг ёрдамчиси Пеп Лейндерс ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановнинг ўйини ва салоҳияти ҳақида тўхталиб ўтди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга қарши суд жараёни, Эронга қарши ҳужумлар фонида тўхтатилган эди, вақтинчалик сулҳ жорий этилгандан сўнг қайта бошланади
Эрон суд-тиббий экспертизаси ташкилоти раҳбари Аббос Масжиди Аранининг сўзларига кўра, мамлакат АҚШ-Исроил ҳарбий ҳужуми бошланганидан бери 3000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган.
2026 йил I-чорагида Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва фарминспекция бошқармаси томонидан талабларни қўпол равишда бузган 23 та дорихонанинг лицензияси бекор қилинди.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Давлат экологик назорат инспекцияси (Экополиция) томонидан Тошкент вилояти ҳудудида навбатдаги экологик назорат рейд тадбирлари ўтказилди.
Наманганда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Республика “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши, вилоят Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда вилоят “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши томонидан “Жажжи экологлар” лойиҳасига старт берилди.
Ҳиндистон расмийлари ноқонуний мигрантлар оқимини тўхтатиш учун Бангладеш билан чегаранинг бориш қийин бўлган қисмларини ҳимоя қилиш учун «биологик тўсиқ»дан фойдаланишни кўриб чиқмоқда.
Суҳбат чоғида Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши натижалари муҳокама қилинди, шунингдек, иқтисодий лойиҳалар портфели изчил кенгайиб бораётгани қайд этилди.
Агар музокаралар силжимаса, соат 20:00 га келиб ҳужум бошланиши мумкин ва у аввал кўрилмаган даражада қаттиқ бўлади, деб хабар қилди Fox News журналисти Дональд Трамп сўзларига таяниб.
Сиёсатшунос Алмас Ҳайдар Нақвийнинг таъкидлашича, АҚШ ва Эрон ўртасидаги асосий тўсиқ — ўзаро ишончсизлик бўлиб, бу можарони ҳал қилишга жиддий халақит бермоқда.