“Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили”да янги «яшил» ташаббуслар бошланди

“Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили”да янги «яшил» ташаббуслар бошланди

17 январь куни Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университетида («Green University») “Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили” муносабати билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган иккита халқаро лойиҳани ишга туширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Лойиҳалар 2030 йилгача Глобал экологик фонд (ГЭФ)нинг 6,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги грант маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Тадбирда Экология вазири ўринбосари Искандар Қутбиддинов, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии, ИУCНнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Оливер Аврамоски (онлайн), вазирлик ва идоралар, халқаро ташкилотлар вакиллари, илмий жамоалар ва фуқаролик жамияти, оммавий ахборот воситалари ва бошқалар иштирок этди.

Тадбирнинг очилишида сўзга чиққан Искандар Қутбиддинов Экология вазири Азиз Абдуҳакимовнинг маърузасини ўқиди.

“Президентнинг жорий йилни “Атроф-муҳитни асраш ва «яшил» иқтисодиёт йили” деб эълон қилиш ташаббуси барқарор тараққиётни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатларимиз, экологик тоза келажакка интилаётганимизни яна бир бор намоён этади. Биз биологик хилма-хилликни сақлаш ва экотизимларни тиклашга қаратилган иккита янги лойиҳани юқори баҳолаймиз. Ғарбий Тьян-Шан, Нурота ва Кўҳитанг тоғ тизмаларида экотизим барқарорлигини ошириш ва биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича ташаббуслар, шунингдек, биохилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш алоҳида аҳамият касб этади, чунки бу бизнинг биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Глобал дастурдаги мақсадлар билан боғлиқ узоқ муддатли ҳаракатларимизни белгилаб беради. Ишончимиз комилки, БМТТД ва IUCNнинг илғор тажрибаси ва билимларига асосланган ушбу лойиҳаларни амалга ошириш Ўзбекистонда биохилма-хилликни сақлашда амалий натижалар беради”, — дейилади маърузада.

Тадбир давомида халқаро ташкилотлар вакиллари янги «яшил» ташаббусларни тақдим этдилар. Лойиҳалардан бири «Биологик хилма-хилликни сақлаш бўйича Миллий стратегия ва ҳаракатлар режасини ва 7-Миллий ҳисоботини янгилашни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс дастур» бўлиб, жаҳоннинг 69 давлатида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам амалга оширилаётган глобал лойиҳанинг бир қисмидир. У биологик хилма-хиллик миллий стратегиялари ва ҳаракат режаларини ҳамда 7-Миллий ҳисоботни тайёрлашда мамлакатларни қўллаб-қувватлайди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистонда Глобал биохилма-хиллик асослари ва унинг асосида ишлаб чиқилган янги миллий мақсадларга мувофиқ янгиланган Миллий стратегия ва Ҳаракатлар режасини тайёрлаш кутилмоқда.

Ушбу лойиҳа биохилма-хилликни муҳофаза қилиш, сақлаш ва тиклаш соҳасида узоқ муддатли давлат сиёсатини шакллантиришга қаратилган бўлиб, бу барча томонлар: давлат ташкилотлари, бизнес ҳамжамиятлари ва жамоатчиликнинг фаол ҳамкорлигини талаб қилади.

Тадбирда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии сўзга чиқиб, ушбу ташаббусларнинг аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

«Ўзбекистон ўзининг бой биохилма-хиллиги ва ноёб экотизимларини муҳофаза қилиш ва тиклаш бўйича салмоқли чора-тадбирлар кўрмоқда. Биз БМТ Тараққиёт дастури сифатида мамлакатнинг глобал биохилма-хиллик мақсадларига эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз. Ишончимиз комилки, ҳукумат, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлиги Ўзбекистоннинг ёш авлоди учун яшил келажак яратишда мустаҳкампой девор қўйиб, барқарор натижалар беради», — деди у.

Иккинчи йирик лойиҳа – «Ўзбекистоннинг юқори қийматга эга ландшафтларини муҳофаза қилиш ва қайта тиклаш бўйича комплекс бошқарув» лойиҳаси пухта ишлаб чиқилган ва инклюзив сиёсат орқали экотизимларни тиклаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, экотизимларни тиклаш жараёнларида инновацияларни қўллаш ва биохилма-хилликни сақлаш бўйича самарали ва барқарор молиялаштиришни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказишга қаратилган. Ушбу лойиҳани амалга оширишдаги асосий ҳамкорлардан бири 2024 йилда Тошкентда минтақавий ваколатхонаси расман очилган Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқидир. Лойиҳанинг тажриба ҳудудлари Ғарбий Тьян-Шан, Нурота тизмаси ва Кўҳитанг ландшафтлари ҳисобланади.

Лойиҳалар 6 ҳудуддаги 10 та туманнинг ландшафтларини ўз ичига олади: Тошкент вилоятининг Паркент ва Оҳангарон туманлари, Жиззах вилоятининг Фориш тумани, Самарқанд вилоятининг Қўшработ ва Паяриқ туманлари, Навоий вилоятининг Хатирчи ва Нурота туманлари, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод тумани, Сурхондарё вилоятининг Бойсун ва Шеробод туманлари.

Асосий кутилган натижалар:

— 53 минг гектар ўрмон ва яйловларни тиклаш.

— Экотизимларни тиклаш ва биологик хилма-хилликни сақлаш мақсадида 200 минг гектар давлат ўрмон фонди ерларини бошқариш тизимини такомиллаштириш.

— 142278,4 гектар муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш тизимини такомиллаштириш.

— 30 000 га яқин маҳаллий аҳоли ушбу тадбирлардан, жумладан, табиатга асосланган туризмни ривожлантириш, яйловларни бошқаришни яхшилаш ва табиий ресурсларга асосланган турмуш шароитини яхшилаш орқали фойда кўради.

— Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари миллий тизимини мустаҳкамлаш ва илғор халқаро тажрибага янада мослаштириш.

— Экотизимни тиклаш учун янги барқарор молиялаштириш механизмларини ишлаб чиқиш.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Чўнтакка зарба: Гўшт нархи “учиб кетди” – Ўзбекистонда март ойида 9,1% ошди!

Ўзбекистонда инфляция янада кучайди – йиллик кўрсаткич 10,3% га етди!

🔴 БАА судидан шов-шувли қарор: ўзбекистонликлар ўлимга ҳукм қилинди!

БААда уч нафар ўзбекистонликнинг тақдири ҳал бўлди.

Қувайт энди Эронга ошкора ваъда берди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан чоршанба куни тушда Қувайт амири Наваф Ал-Аҳмад Ал-Жобир Ас-Сабоҳ билан телефон орқали суҳбатлашди

ТЕЗКОР АХБОРОТ: Ўзбекистоннинг баъзи ҳудудларини сув босиши мумкин

4-7 апрель кунлари ёмғирлар бошланади – сел ҳудудлари эълон қилинди!

Чернобил ҳайвонларида кутилмаган суперқобилиятлар аниқланди

Олимлар бундан радиация нафақат тирик мавжудотларни йўқ қилиши, балким уларнинг организмида кутилмаган эволюция жараёнларни қўзғатиши ҳам мумкин, деган хулосага келишмоқда.

Шов-шув! Хитой денгиз остида 100 миллион тонна нефть топди!

Денгиз тубида катта бойлик! CNOOC тарихий нефть кашфиётини эълон қилди!

Эндиликда 11,25 млн сўмдан юқори пул ўтказмалари қатъий назоратда бўлади

Бу ҳақда Марказий банк ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қарор қабул қилди.

Россиянинг уруш машинаси тезлашмоқда

Россия ўз ҳарбий салоҳиятини таҳлилчилар башорат қилганидан ҳам тезроқ оширмоқда.

АҚШ Россияга "тинчлик учун" соат қўйди – муддат ҳафталарда ҳисобланади!

АҚШдан Россияга сўнгги огоҳлантириш: Тинчликка тайёрмисиз ёки...?

Хитой армияси Тайванни қуршовга олди! Расмий видеолавҳа эълон қилинди

Тайван атрофида кескинлик! Хитой 76 самолёт ва 15 кема билан ҳаракатланди.

Криштиану Роналду нима учун Жоржинага уйланмаётганлигини тушунтирди

Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган жаҳон футболи юлдузи Криштиану Роналду севгилиси Жоржина Родригес билан муносабатларини нега ҳалигача расмийлаштирмагани ҳақида гапирди.

"Турк йигитлари руслардан аёлларини тортиб олмоқда"

"Россия фахрийлари" турк сериалларига қарши кураш бошлади.

Россия аэропортида ўзбекистонликлар қўлга олинди

Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарёда помидорни шпаклёвкага "айлантиришди"

Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида аниқланишича, транзит тартибида қўшни давлатга чиқиб кетиши лозим бўлган 20 тоннадан зиёд помидор ноқонуний равишда Термиз туманидаги омборлардан бирига тушириб қолдирилган.

Путинга Украинадан "қўнғироқ қилишди"

Россия президенти Владимир Путинга Украинадан одамлар "яширин тарзда" қўнғироқ қилган.

Эрон олтита давлатни огоҳлантирди

Шунингдек, Эрон қуролли кучлари юқори жанговар шай ҳолатга келтирилди

Криштиану Роналду ўзининг биринчи футбол клубини сотиб олмоқчи

Агар "Валенсия" мавсум якунларига кўра Ла Лигани тарк этмаса, харид амалга ошиши мумкин.

Баҳодир Жалолов кечаги жангидан жароҳат орттириб олдими?

Жанг якунида тарқалган видеога кўра, Баҳодир беллашувнинг иккинчи раундида қўлидан жароҳат олган.

Оилаларга 75 000 000 сўмгача фоизсиз қарз берилади

Мазкур маблағлар Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармаси томонидан ажратилади.

Зеленский Оқ уйда жанжал юзага келтириб, “дунёдаги энг осон битим”ни бузди — АҚШ Молия вазири

Унинг сўзларига кўра, Украина президенти битимни уч марта имзолашга тайёрланган, аммо уч марта ҳам фикридан қайтган.

Трамп вазият ёмонлашса, қизамиқга қарши чора кўришга ваъда берди

Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп Оқ уй матбуот ҳавзаси журналистлари билан суҳбатда маълум қилган.

АҚШДА қассоб пичоғи билан болаларга ҳужум қилди

Бу ҳақида Ҳисобот New York Post расмийларга таяниб хабар бермоқда.

Мянмадаги зилзила қурбонлари сони 3500 дан ошди

Бу ҳақда Хитой марказий телевиденияси хабар берди.

Исроилнинг Ғазога берган зарбалари туфайли камида 43 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда телеканал хабар берди Ал-Жазира манбаларга асосланиб.

Германиянинг Дуйцбург шаҳрида таҳдидлар туфайли барча мактаблар ёпилади

Бу ҳақда газета ёзмоқда Расмий маҳаллий полицияга таяниб.

Саудия Арабистони ва АҚШ ҳутийларга қарши операция тайёрламоқда

Бу ҳақда CNN манбаларга таяниб хабар берди.

Парижда Марин Ле Пенни қўллаб-қувватлаш учун минглаб одамлар намойишга чиқди

Бу ҳақда маҳаллий ОАВга таяниб, “Репорт” хабар берди .

Хитой олимлари Осиёда янги зилзилалар хавфидан огоҳлантирмоқда

Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда

Нетаняху Мудофаа вазирига Ғазодан ракета отишларига қаттиқ жавоб беришни буюрди

Бу ҳақда “Репорт ” бош вазир девонида маълум қилди.

Исроил ҳарбийлари Ғазо секторида фаластинлик 15 нафар тиббий ходимни ўққа тутгани ва ўлдиргани акс этган видеолавҳани эълон қилди

Жиноятни тасдиқловчи далил вазифасини ўтаётган видеолавҳани суратга олган фелдшер ҳам ўлдирилган.

Наманганда ижарага машина олган мактаб ўқувчилари аварияга учради

Ҳодиса оқибатида енгил машина ҳайдовчиси ва олд ўриндиғидаги йўловчи — ҳайдовчининг синфдоши бўлган бола оғир тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Австрия Европадаги фитна ҳақида огоҳлантирмоқда

Австриянинг "Эххпресс" газетаси фитна ҳақида огоҳлантирди .

Франция бош вазири Трампни огоҳлантирди

Байрунинг сўзларига кўра, АҚШ президентининг “ўта жиддий” қарори биринчи навбатда америкаликларга таъсир қиладиган глобал инқирозга олиб келади.

Макроннинг жосуслик тармоғи ишламай қолди

Бу ҳақда Haber Globalга таяниб, Intelligence Online нашри мақоласида айтилади.

АҚШнинг Яманнинг Ходейда вилоятига берган зарбаси натижасида камида 70 ҳусий ҳалок бўлди

Бу ҳақда Яманнинг халқаро тан олинган ҳукумати ахборот, маданият ва туризм вазири Муаммар ал-Иряний баёнот берди, деб ёзади “ТАСС”.

АҚШда Трамп сиёсатига қарши йирик намойишлар бошланди

Мамлакат бўйлаб минглаб одамлар кўчаларга чиқди. Акцияда касаба уюшмалари, экологлар, Фаластин тарафдорлари ва ҳуқуқ ҳимоячилари иштирок этмоқда.

Хитой АҚШ билан савдо урушида ғалаба қозонди

Бу ҳақда Американинг The Wall Street Journal газетасидаги мақолада айтилади.

Самарқандда босқинчилик қилган уч нафар шахс ушланди

Улар 44 ёшли эркакни пичоқ билан қўрқитиб, 1 900 доллар пулини олиб кетган.

Ёш қиз кичкина тош топади - бу 3800 йиллик қадимий "хазина" бўлиб чиқди

Уч ёшли қизалоқ Ўрта бронза даврига оид, 3800 йил аввалги хазинани топди.

Европанинг энг баланд ва совуқ осмонўпар биноси қаерда жойлашгани сизни ҳайратга солади

Буни тасаввур қилиш учун айтиш мумкинки, бу бино Ню-Ёркнинг осмонўпарлар ўрмонида ҳам ўзини йўқотмай, Empire State Building ва One World Trade Center томидан ҳам баланд кўтарилади.