Тошкентда ресторан иш бошқарувчисини пичоқлаган ошпаз озодликдан маҳрум қилинди

A A A
Тошкентда ресторан иш бошқарувчисини пичоқлаган ошпаз озодликдан маҳрум қилинди

28 ёшида ўғрилик қилиб жиноят “кўчаси”га кирган шахс унга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосидан тегишли хулоса чиқармади. Ҳатто “Амнистия акти”га асосан ўталмаган жазодан озод қилингани ҳам фикр қилишга ундамади. Аксинча, 32 ёшида яна ўша “кўча”дан юриб, такрор ўғриликка қўл урди. “Бу гал ақл киргандир?” дерсиз. Афсуски, бу саволнинг жавоби кишини ўйга толдиради...

33 ёшида ўғриликка суиқасд қилиб судланади. “Ўрганган кўнгил ўртанса қўймас” деганларидек 2018 йилга келиб, қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш жиноятини содир қилади. Бу гал жазони тўлиқ ўтайди. Умрининг айни гуллаган даврида келажак учун пойдевор қуришни эмас, балки панжара ортидаги “ҳаёт”ни танлади. Ғамхўр умр йўлдош, меҳрибон ота эмас, балки ўта хавфли рецидивист деган номни афзал кўрди. “Букрини гўр тузатади” деганларича бор экан. Бу гал қасддан баданга оғир шикаст етказиш жиноятини содир этди. 53 ёшли судланувчи Яшнобод туманида жойлашган ресторан олдида иш бошқарувчи билан жанжаллашади. Ўнг қўлида бўлган пичоқни иш бошқарувчининг қорин соҳасига бир маротаба тиқиб, унга ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказади.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг хулосасида, жабрланувчининг танасида кўкрак қафаси соҳаси қорин бўшлиғига тешиб кирган талоқ ва йўғон ичак тутқичини қисман жароҳатланган санчилган-кесилган (тикилган) яраси мавжудлиги аниқланган. Ушбу жароҳат ўткир санчувчи-кесувчи жисм таъсирида етказилган бўлиши мумкинлиги, улар етказилиш вақтида ҳаёт учун хавфли бўлган, оғирлик даражасига кўра оғир турдаги тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган.

— Ресторанда иш бошқарувчи билан тузилган оғзаки келишувга асосан ошпаз бўлиб ишлаб келганман. Мазкур ресторандан ишдан бўшатилдим, сўнг иш бошқарувчидан иш ҳаққини олиш мақсадида ресторан жойлашган манзилга бордим. Мени қоровул кутиб олди. Шу вақтда иш бошқарувчи ўз автомашинасида ресторан биноси олдига келди. Ресторан ҳовлисидаги тапчан устида турган целлофан пакетга солинган пичоқни олиб, суҳбат давомида жанжал юзага келса ўзимни ҳимоя қилишни режа қилдим. Чунки иш бошқарувчининг гавдаси менга қараганда каттароқ эди. Автомашина ёнига бориб, иш бошқарувчидан иш ҳаққини беришини талаб қилганимда мени ҳақорат қилди. Ҳеч қандай пул бермаслигини айтди. Автомашинасидан тушиб, қўли билан бўйин қисмимдан ушлаб олди ва ўнг қўли билан лабимнинг чап юқори қисмига бир маротаба урди. Зарба натижасида лабим қонаб кетди. Шунда иш бошқарувчининг ҳаракатларига жавоб тариқасида ўнг қўлимдаги пичоқни унинг чап биқин қисмига бир маротаба тиқиб олдим. Кейин тарқалиб кетдик, ўша куни спиртли ичимлик истеъмол қилмагандим. Чунки рўза ойи бўлган, рафиқамни даволатишим учун маошим жуда ҳам зарар бўлганлиги сабабли иш бошқарувчининг ёнига пулларимни сўраш мақсадида боргандим. Бироқ унга қанақадир тан жароҳати етказиш мақсадим бўлмаган, - деди иш бошқарувчини биринчи бўлиб тан жароҳати етказишда айблаган ҳамда ўзини ҳимоя қилиш мақсадида пичоқ урганини айтган судланувчи.

— Ресторанни ижара шартномаси асосида бошқариб келаман. Судланувчи иш сўраб келди ва ошпаз қилиб ишга қабул қилдим. Бироқ у иш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилгани учун ишдан бўшатдим. Воқеа содир бўлган куни маст ҳолатда ресторан биносига келди. Иш ҳаққи беришимни талаб қилди, шунда иш ҳақидан қарзим йўқлигини ва маст ҳолатида у билан гаплашмаслигимни айтдим. Лекин у автомашинадан тушишимни ва гаплашиб олишни талаб қилди. Талабига асосан автомашинадан тушган вақтимда яна пулини беришимни сўраб, турли сўзлар билан ҳақорат қилди. Менга яқинлаша бошлаганида ўзимдан узоқлаштириш мақсадида қўлим билан елкасидан ушладим. У ўнг қўлида бўлган ва устки қисмига пакет ўралган темир жисмни қорин қисмимнинг чап томонига бир маротаба тиқиб олди. Натижада танамдан қон чиқа бошлади, тўхтатиш мақсадида ресторан биносига кира бошладим. Лекин у шунда ҳам пулини беришимни сўрашни давом эттирди. Унга пул бермаслигимни айтиб, автомашинамга ўтириб касалхонага кетдим. Судланувчи эса ресторан биносида қолди, - дейди икки қоровул судланувчини ИИБ биносига олиб кетганини ва иш ҳаққи бўйича қарзи бўлмаганини билдирган жабрланувчи.

Суднинг ҳукми билан судланувчи Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисмининг «в» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазо махсус тартибли колонияларда ўтаттирилиши белгиланди.

Анвар Икромов,

жиноят ишлари бўйича

Яшнобод туман суди судьяси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Машҳур актёр ўз квартирасидан ўлик ҳолда топилди

Унинг энг эсда қоларли ролларидан бири Жим Керри ва Кэмерон Диаз билан бирга суратга тушган "Ниқоб" фильмидаги гангстер Дориан Тирелл роли эди.

ФИФА Аргентина терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатидан четлаштириши мумкин

Бу ҳақда La Nacion газетаси хабар бермоқда.

ДИҚҚАТ! «Damas» ва «Labo» ҳайдовчилари огоҳ бўлинг!

Унга кўра, ўтказилган текширувлар натижасида мазкур маҳсулотларнинг сифати амалдаги стандарт талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.

ФИФА ЖЧ-2026 қуръаси юзасидан Ўзбекистонга мурожаат қилди

ФИФА матбуот хизмати 2026 йилги жаҳон чемпионати қуръаси натижаларидан кейин Инстаграм орқали Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди.

Қаршида саунада фаолият юритган фоҳишахона аниқланди

Махсус тадбир пайтида у порaнинг бир қисми ва ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлади

Путиннинг ёрдамчиси Донбассдан ҳар икки томоннинг қўшинлари олиб чиқилишини истисно қилмади, бироқ ҳудудлар “эртами кечми” барибир Москвага тегишли бўлишини айтди. Юрий Ушаков

Слот билан можаро якунланганидан кейинги дастлабки ўйиндаёқ Салоҳ АПЛ рекордини ўрнатди

"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.

"Мен бундай Европанинг бир қисми бўлишни истамайман"

Бу ҳақда Роберт Фицо ўзининг Facebookдаги саҳифасида ёзди.

"Реал" раҳбарияти Винисиусга шарт қўйди: "Хоҳласанг шу, бўлмаса, кет!"

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор талабларини бажармоқчи эмас.

Месси Болливуд юлдузи Шоҳрух Хон билан учрашди (фото)

Аргентина терма жамоаси ва "Интер Майами" юлдузи Лионель Месси Ҳиндистонга 3 кунлик ташриф билан келди.

2026 йилда ойлик, стипендия, пенсия ва нафақалар оширилади

Пенсия тўловларига 86,1 трлн сўм, нафақаларга 14 трлн сўмдан ортиқ маблағ ажратилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб совуқ антициклон ва инверсия узоқроқ давом этади

Мамлакат ҳудудида кузатилаётган совуқ антициклон таъсири 5 декабрга қадар сақланиб туриши кутилмоқда. Демак, 5 декабрь кунига қадар ёмғирдан дарак йўқ.

Темур Кападзе Индонезия терма жамоасида қанча маош олади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Темур Кападзе Индонезия термасида иш бошлашга яқин турибди.

Фабио Каннаваро Италия U-17 - Ўзбекистон U-17 ўйинига муносабат билдирди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.

Сибирдан Орол денгизига сув йўналтирилиши мумкин

Бу ташаббус “Қуруқлик сув ресурслари” бўйича илмий кенгашининг октябрь ойидаги йиғилишида кўриб чиқилган.

Сиднейдаги террорчининг қўлидан автоматни тортиб олган эркакнинг аҳволи қандай?

Бироқ шундан сўнг террорчи кўприк томонга қочиб, бошқа қуролдан яна ўқ узишни давом эттирган.

Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди

Кеча Жаҳон чемпионатида ўзининг иккинчи олтин медалини қўлга киритган Ҳасанбой Дўсматов финалдан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Минг афсус! АҚШдаги отишмада ўзбек талаба ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили маълум қилиб, марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Германия канцлери Путинни Гитлерга қиёслади

Агар Украина таслим бўлса, уруш шу билан тўхтамайди.

Австралияда Ханука байрамини нишонлаётган яҳудийларга ҳужум юзасидан Исроил бош вазири муносабат билдирди

Сизнинг ҳукуматингиз эса антисемитизмга қарши ҳеч нарса қилмади, деган Нетаняху.

Бекободда ИИБ ходими машинада одам ўлдириб қўйиб, Сирдарёга оқизиб юборгани айтилмоқда

Бекобод туманида ИИБ Жиноят қидируви бўлими ходими Nexia-3 автомашинасида 43 ёшли пиёдани уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган.

Колумбияда мактаб автобуси ҳалокатга учради

Губернаторнинг сўзларига кўра, ўқувчилар якшанба куни кечқурун пляжда битирув маросимини нишонлаган.

Трамп Вашингтонда ғалаба аркаси қурилишини эълон қилди — CNN

АҚШ президентининг айтишича, арка Париждагига ўхшаш кўринишда, лекин ўлчамлари “бошқа аркаларни соясида қолдирадиган” даражада улкан бўлади.

Марокашдаги кучли сув тошқинлари 37 кишининг ҳаётига зомин бўлди

14-декабр куни Марокашнинг Сафӣ шаҳрида кучли ёмғирлар оқибатида сув тошқинлари юз берди.

Австралия ҳукуматлари қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни режалаштирмоқда

Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.

Лос-Анжелесда Роб Райнер уйида икки киши ўлик ҳолда топилди

Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.

Россия Белгиянинг Euroclear компаниясидан музлатилган активлар учун қарийб 230 миллиард доллар талаб қилмоқда

Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди, деб ёзади «Европача правда».

Сиднейдаги отишмада раввин ҳалок бўлди

Полиция ҳужумнинг учинчи эҳтимолий иштирокчисини ҳибсга олди

Ғаллаорол ва Зафарободда келинлик сарполари МИБ томонидан олиб берилди

Аёллар ўзларига тегишли бўлган сарполарни собиқ турмуш ўртоқларининг уйларидан олиб кетишга уринганларида қаршиликка учраганлар.

Сиднейдаги отишмани уюштирганлардан бири покистонлик муҳожирми?

Исроил ташқи ишлар вазири Гидеон Саар Сиднейдаги теракт сабаб чуқур қайғуда эканини билдирди

Суданда армияни қўллаб оммавий намойишлар ўтказилди

Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.

БМТдаги Фаластинанинг доимий вакили: Исроил этник тозалаш ва ҳужумларни кучайтиришни давом эттирмоқда

Исроил фаластин халқига нисбатан «ҳужумларнинг кучайиши»ни давом эттирмоқда. Бу жараёнга ишғол қилинган Ғарбий соҳил ҳамда Ғазо секторида ерларни босиб олиш, шунингдек «этник тозалаш» сиёсати ҳам киради.

Таиланд Камбоджа билан чегара ҳудудларида комендантлик соати жорий қилди

Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.

Венгрияда болаларга нисбатан зўравонлик можароси ортидан минглаб одамлар норозилик намойиши ўтказди

Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади European Pravda.

Тошкент вилоятида бензин бакида 30 килодан кўпроқ опий олиб кетаётган шахс ушланди

Натижада ўриндиқ ғилофи чўнтагида дастлабки вазни ўрами билан ҳисоблаганда 2 граммни ташкил қилувчи героин борлиги маълум бўлди.

Руминияда 40 йилдан ортиқ вақт ичида биринчи марта мохов касаллиги қайд этилди

Бу мамлакатда касалликнинг илк расмий тасдиқланган ҳолати ҳисобланади.

«Eurovision 2024» ғолиби Исроил сабаб совринини қайтариб бермоқчи

«Eurovision 2024» ғолиби Исроилнинг 2026 йилги танловда иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг совринини қайтариб берди.

Боку шаҳрида 8 нафар ўқувчи сақичдан заҳарланди

Мактаб маъмурияти тез ёрдам чақирган, ҳозирда ўқувчилар шифокорлар назоратида.

Қўшма Штатлар Австрия, Венгрия, Италия ва Польшанинг Европа Иттифоқидан чиқишини истамоқда — Defense One

Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.

Туркманистон дунёда метан чиқиндиларининг энг йирик манбаси деб топилди: халқаро лойиҳалар учун хатарлар ортиб бормоқда

Американинг Stop Methane лойиҳаси маълумотларига кўра, 2025 йил январь–ноябрь ойларидаги спутник кузатувлари Туркманистонни нефть-газ секторида метан чиқиндилари бўйича дунёда етакчи мамлакат сифатида қайд этди.