— Қўшниларимиз уйида мушук ва ит боқишади. Кўп қаватли уйда яшаганлигимиз сабабли, иссиқ кунларда уларнинг бадбўй ҳиди атрофга тарқалиб, тоза ҳаводан нафас олишга имкон бермайди. Қўшниларни бир неча марта огоҳлантиришимизга қарамай, бу ҳолатга бепарво муносабатда бўлмоқда. Кечаси ити аккиллашидан ёш фарзандларимиз уйқусидан қўрқиб уйғониб кетишади. Кундузи эса сайрга чиқиб, кўчада ўйнаб юрган ёш болаларни қўрқитади. Қўшниларнинг бу хатти-ҳаракати учун қонунда бирорта чора ёки ечим борми?
Исми сир тутилди
МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНГАН
— Ҳозирги давр жиноят ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилигимизда қўшниларнинг бирор сабаб билан зиддиятларга боришига алоҳида қилмиш сифатида квалификация қилинмайди. Бироқ келиб чиққан оқибатларга қараб бир нечта хатти-ҳаракатлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик назарда тутилган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 110-моддаси 1-қисмида шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларида ит ва мушук боқишнинг қоидаларини бузиш, худди шунингдек мансабдор шахслар томонидан эгасиз ҳайвонларни туттириш чораларини кўрмаганлик ҳамда 2-қисмида худди шундай ҳуқуқбузарлик фуқароларнинг соғлиғи ёки мол-мулкига зарар етишига олиб келиши учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Мазкур модда ҳаволаки норма ҳисобланиб, ит ва мушук боқишнинг алоҳида шартлари Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 июлдаги 202-сонли Қарори билан тасдиқланган “Аҳоли пунктларида итлар ва мушукларни сақлаш Қоидалари”да кўрсатиб ўтилган.
Унга мувофиқ санитария-гигиена ва ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиш барча ит ва мушук боқувчиларнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Барча итлар қутуришга қарши эмлаш вакцинаси билан профилактик эмланиши шарт бўлиб, кўп қаватли уйнинг алоҳида квартирасида қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги биланбиттадан ортиқ бўлмаган итни ва битта мушукни сақлашга рухсат берилади. Алоҳида уйда итларни сақлашга фақат боғланган ҳолда, эркин сайр қилдиришда - атрофи ўралган ҳудудда ажратилган ҳолда сақлашга йўл қўйилади. Итлар очиқ жойларда сайр қилдирилганда ва турар жой биноларида итларнинг эгалари тинчлик сақланишини таъминлашлари – эрталаб соат 8:00 гача ва кечқурун 22:00 дан кейин итларнинг вовиллашининг олдини олишлари керак.
Мазкур Қоидалар билан қуйидаги тақиқлар ўрнатилган:
итлар ва мушукларни умумий фойдаланиладиган жойларда: зинапоя майдончалари, чердаклар, ертўлаларда, шунингдек ошхоналар, балконлар ва умумфойдаланишдаги пешайвонларда сақлаш;
қўриқчи итларни таълим ва тиббиёт муассасаларида сақлаш;
итлар ва мушукларни умумий овқатланиш корхоналарига, озиқ-овқат дўконлари ва бошқа дўконларнинг савдо ва ишлаб чиқариш залларига олиб кириш;
итлар ва мушукларни кўпчилик борадиган жойларда (пляж, ҳовуз, фаввораларда ва ҳоказоларда) чўмилтириш ёки ювиш;
маст ҳолатдаги шахслар ва 14 ёшдан кичик болаларнинг итларни сайр қилдириши;
итлар билан жамоат жойларида бўлиш ва жамоат транспортига чиқиш тақиқланади, (ушбу Қоидаларнинг 12 ва 13-бандларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно);
олдини олиш мумкин бўлган итлар ва мушукларнинг ўлишига ёки жароҳатланишига олиб келган итлар ва мушукларни ташлаб кетиш, уларга жароҳат етказиш, уларни қаровсиз ҳолда қолдириш, уларга озор бериш ёки жисмоний ва маънавий азоб бериш, уларга нисбатан бошқа йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракатларни содир этиш;
итлар ва мушукларни санитария-эпидемиология ва ветеринария хизматларининг рухсатисиз болалар муассасаларининг зоология бурчакларида сақлаш тақиқланади.
ИТЛАРНИ САЙР ҚИЛДИРИШДА ҚАНДАЙ ТАРТИБЛАР ЎРНАТИЛГАН?
итлар очиқ жойларда ёки бунинг учун махсус ажратилган майдонларда сайр қилдирилади, бу ерлар ҳар доим озода сақланиши керак.
итнинг эгаси ит қочиб кетмаслиги ёки одамлар ёки бошқа ҳайвонларга ҳужум қилмаслиги чораларини кўриши зарур.
ит бўйинбоғига жетон маҳкамланган ҳолда етовда олиб юриб сайр қилдирилиши керак. Жетонда идентификацион рақами кўрсатилиши керак.
ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда у тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак, тумшуқбоғсиз ва етовсиз фақат махсус ажратилган майдонларда сайр қилдиришга рухсат берилади.
итлар ва мушукларни транспортнинг жамоат транспортидан бошқа барча ер усти турларида олиб юришга рухсат берилади.
кичик итлар ва мушукларни жамоат транспортида уларнинг соғлиғига хавф солмайдиган ва улар қочиб кета олмайдиган кўчма қурилмаларда, шунингдек йўловчиларнинг хотиржамлиги бузилишини истисно этган шартларга риоя қилган ҳолда олиб юришга рухсат берилади.
Ушбу Қоидаларнинг 24 ва 25-бандларида Қоидаларга риоя этилишини ички ишлар органлари қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилиши, Қоидалар бузилган тақдирда белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилиши кўрсатилган.
Шу сабабли, сизга мазкур масалада ҳудуд профилактика инспекторига мурожаат қилишингиз тушунтирилади.
Ўктам ҚАХАРОВ, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди судьяси
2025 йил 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) томонидан амалга оширилган “Паутинa” номли махсус амалиёт доирасида Россиянинг икки муҳим стратегик ҳаво базаси дронлар орқали ҳужумга учради.
Бу галги “Дунё гўзали” танловининг ғолиби таиландлик Сучата Чуангсри бўлди, деб хабар беради расмий сайт. Бу унвон учун 108 нафар иштирокчи кураш олиб борди.
"New York Times" нашрида чоп этилган навбатдаги мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўл олганига эътибор қаратилди.
Бу ҳақда “Туркменгаз” давлат концернига қарашли Табиий газ илмий-тадқиқот институти лабораторияси мудири Ирина Лурьева TESC 2025 халқаро конференциясида маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости.
Қўшма Штатлар Киевга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга қарор қилган тақдирда ҳам Европа Украина қаршилигини қўллаб-қувватлашга қодир, деди Германиядан қурол-яроғ етказиб беришни мувофиқлаштириш учун масъул немис генерали Кристиан Фрейдинг Реутерс агентлигига.
АҚШ олимлари янги коронавирус ҲКУ5-CОВ-2 ни топдилар, у одамларни юқтиришдан атиги битта мутатсион бўлиши мумкин. У Хитойда кўршапалак намуналаридан ажратилган ва тадқиқотга кўра, маълум ўзгаришлар билан инсон ҳужайраларига кириб боришга қодир. Натижалар Натуре Cоммуниcатионс журналида чоп этилган .
“Репорт” Euronews телеканалига таяниб хабар беришича , ҳибсга олинганлар орасида Европа, АҚШ ва Лотин Америкасидан келган тиббиёт ходими ва икки нафар ўқитувчи бор.
6 июн тонгида Россия томонидан Украина пойтахти Киевга ракеталар ва дронлар ёрдамида кучли ҳужум уюштирилди. Ҳужум оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлди, яна 20 нафар одам турли тан жароҳатлари билан жабрланди.
АҚШ президенти Доналд Трамп ва Tesla ҳамда SpaceX хўжайини, Ҳукумат самарадорлиги департаменти (DOGE)нинг собиқ раҳбари Илон Маск 5 июнь куни ижтимоий тармоқларда кескин можарога киришди. Трамп, хусусан, Маскнинг компанияларини субсидиялардан маҳрум қилиш билан таҳдид қилган ва Маск SpaceX Dragon космик кемаси фаолиятини зудлик билан тўхтатаётганини айтиб, жавоб қайтарган.
Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган GHF ташкилоти Ғазодаги ёрдам тарқатиш нуқталарини иккинчи кун ҳам очмаслигини эълон қилди. Бу қарор фожеали ҳужумлардан сўнг қабул қилинди.
Ушбу қонун лойиҳаси федерал харажатларни ва АҚШ давлат қарзини янада оширишни назарда тутади. Маск эса бошидан харажатларини 2 баравар камайтириш тарафдори эди.
АҚШ президенти Доналд Трамп собиқ президент Жо Байденнинг руҳий саломатлиги яширилгани ва автокалам орқали қарорлар имзолангани ҳақида тергов ўтказишни буюрди. Байден эса бу айбловларни рад этиб, барча сиёсий қарорлар шахсан ўзи томонидан қабул қилинганини билдирди.
Ғазодаги урушга халқаро танқидлар кучайиб бораётган бир пайтда, Исроил 2024 йилда тарихдаги энг йирик мудофаа шартномаларини — қарийб 15 млрд долларлик келишувларни имзолади. Келишувларнинг ярмидан кўп қисмини Европа давлатлари ташкил этди.
АҚШ ва Хитой савдо бўйича келишувига эришолмаслиги мумкин. Доналд Трамп Си Жинпингни «жуда қаттиқ» ва келишувга бориши қийин етакчи деб атади. Бу айниқса камёб металллар экспортидаги баҳслар фонида содир бўлмоқда.
НАТО Европа мамлакатларини Россия хавфига жавобан қитъадаги ҳаво мудофааси имкониятларини беш баробар оширишга чақирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.
Ўша пайтда у уч ёшда эди. Ҳодиса содир бўлган кечаси унинг ота-онаси дўстлари билан кечки овқатда бўлишган, қизалоқ эса меҳмонхона хоналарида уйқуда бўлган. Айни пайтда номаълум шахс уни олиб кетган.
Россиянинг энг йирик IТ-ассоциациялари президент Владимир Путинга мурожаат билан чиқиб, бу ҳолат компанияни тортиб олишга уринишга ўхшашини айтган, бироқ бу мурожаат жавобсиз қолган.
Deutsche Bahn темирйўл компанияаи поездлар ҳаракатида чекловлар бўлишини эълон қилди. Бу кўплаб минтақавий темирйўл йўналишлари ҳамда халқаро рейсларга таъсир қилади.
Трамп қуролли кучлар захиралари тарихда кузатилмаган даражада тўлдирилаётганини маълум қилди. У бу орқали армияни дунёдаги энг кучли кучга айлантиришни мақсад қилганини таъкидлади.
«Disney» компанияси бутун дунё бўйлаб кино, телевидение ва молия бўлимларида фаолият юритаётган юзлаб ходимларни ишдан бўшатишини эълон қилди. Бу қарор компания харажатларини қисқартириш режасининг давомидир.
Франция қамоқхоналаридаги бандлик даражаси 2025 йил май ойи бошида рекорд даражага етди. Мамлакатдаги қамоқхоналарда тақдим этилган жойлар сонига нисбатан маҳкумлар сони кескин ошиб кетди ва тизимдаги муаммолар яна бир бор кўзга ташланди.
«Тўрт йил давомида Россия Федерациясида ноқонуний равишда яшаб келаётгани машъуқасининг қотилиги айланган М.А.га нисбатан Жиноят ишлари бўйича Вобкент тумани суди ҳукми билан 11 йил қамоқ жазоси қўлланилди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташи белгиланди»,-деди Феруз Шаропов.
Минтақа ҳудудида ҳаво транспорти учун хавфнинг қизил даражаси эълон қилинган. Шу билан бирга, маҳаллий Катания аэропорти штат режимида ишлашда давом этмоқда.
АҚШ Миграция хизмати 28 май куни мамлакат чегараси ва миграция сиёсатига оид муҳим ўзгаришларни эълон қилди. Янги тартибларга кўра, Мексика орқали АҚШга ноқонуний йўл билан кирган фуқаролар жиноий жавобгарликка тортилади ва депортация қилинади.
Украина президенти Владимир Зеленский сўнгги дрон ҳужумлари билан боғлиқ «Ўргимчак тўри» номли ҳарбий операциянинг муваффақиятли якунланганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ушбу операция Украина тарихидаги энг узоқ масофани қамраб олган ва тайёргарлигига қарийб икки йил кетган.
Вазирликнинг маълум қилишича, сейсмик фаоллик магнит бўронига боғлиқ ҳодиса эмас. Шунингдек, зилзилани вужудга келиши мумкин бўлган аниқ вақт ва жойини прогноз қилиш имкони йўқ.
Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Россиянинг Рязан вилоятидаги “Дягилево”, Мурманск вилоятидаги “Оленя”, Иркутск вилоятидаги “Белая” ва Иваново вилоятидаги “Иваново” аэродромларига Украина дронлари ҳужум уюштирган.
Хабарингиз бор, 31 майдан 1 июнга ўтар кечаси Европа Чемпионлар лигаси финали бўлиб ўтди ва унда Франциянинг ПСЖ клуби "Интер"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк бор ЕЧЛ ғолибига айланди. Аммо бу фожиали оқибатларга ҳам олиб келди.