"Харков кенг кўламли уруш бошланганидан бери энг кучли ҳужумларни бошдан кечирмоқда. Бир ярим соат ичида шаҳарда 40 дан ортиқ портлаш юз берди. Душман бир вақтнинг ўзида ракеталар, Shahed дронлари ва бошқариладиган авиа бомбалар билан зарба бермоқда", — деб ёзди шаҳар мэри Олег Тереҳов
Мэрнинг маълум қилишича, Россия ҳужуми оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва 17 нафар инсон жароҳатланган.
"Душман Харковга 53 та Shahed туридаги дрон, 4 та бошқариладиган авиа бомба ва битта ракета билан ҳужум қилди", — дея аниқлик киритди маҳаллий ҳарбий маъмурият раҳбари Олег Синегубов.
Бундан ташқари Россиянинг тунги ҳужулари оқибатида Днепр шаҳрида корхона ва инфратузилма объектлари зарар кўргани, Павлоградда эса корхона ва кўп қаватли уйлар шикастлангани хабар берилмоқда.
"Днепрда икки нафар аёл жароҳат олди. Ҳужум комбинацияланган бўлиб, унда Shahed дронлари ва ракеталар қўлланилди", — дея маълум қилди вилоят губернатори Сергей Лисак.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.