Воронежда суд етти ойлик қизини йиғлагани учун ўлдирган 34 ёшли онани 12 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда 24 январь, душанба куни Россия Тергов қўмитаси ҳудудий бошқармаси маълум қилди.
Тергов маълумотларига кўра, жиноят 2021 йил 9 январь куни кечки пайт содир этилган. Аёл фарзанди билан бирга эри спиртли ичимлик ичиб ўтирган қўшнисиникига келиб, уларга қўшилган. Бироз вақт ўтгач, эри уйига кетди, аёл эса ичишни давом эттирди. Шу пайт қизчаси йиғлаб, онасини безовта қилди. Натижада аёлнинг жаҳли чиқиб, қизнинг бошига бир неча марта урган. Чақалоқ олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган.
Воқеадан кейин аёлга нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси («Қотиллик») билан иш очилган. Тергов давомида аёл аввалига ўз айбини тўлиқ тан олди, сўнгра қўшнисини айбдор қилди. Аммо бу версия тасдиқланмади.
Ўзбекистон футболида катта ўзгаришлар даври бошланмоқда. Президентнинг янги қарорига мувофиқ, Суперлига клубларини молиявий соғломлаштириш ва босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш бўйича аниқ «йўл харитаси» белгиланди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, мазкур маҳсулотлар Қирғиз Республикасидан ноқонуний равишда олиб кирилган бўлиб, уларнинг бир қисми ярим тайёр, яна бир қисми эса қайта ишланган ҳолатда бўлган.
Озарбайжонда 33 ёшли эркак шок ҳолатга олиб келган ҳаракати билан фуқаролар эътиборини тортди. У аввало онасига ҳужум қилиб, уни вафот эттирди, кейин эса ўз жонига қасд қилиб, ўзини ёқиб юборди.