"Зил-130" русумли юк автомашинасида содир бўлган ёнғин бўйича маълумот

"Зил-130" русумли юк автомашинасида содир бўлган ёнғин бўйича маълумот


Бугун, 28 сентябрь куни соат 15:38 да Самарқанд тумани “Хишрав -1” МФЙда жойлашган “Давлатбек 95” МЧЖ ҳудудида “Зил-130” русумли юк автомашинасининг мотор қисми ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Хабарга кўра,1та ёнғин ўчириш экипажи соат 15:48 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 15:50 да қуршаб олинган ва соат 16:01 да тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!