Зеленский — Украинанинг сўнгги президенти?!

Зеленский — Украинанинг сўнгги президенти?!

Юқори Рада депутати Вадим Рабиновичнинг таъкидлашича, Украина парламент республикаси бўлишга яқин, чунки Владимир Зеленский президент сифатида катта муваффақиятларга эриша олмаган.

Россияпараст "Мухолифат платформаси — Ҳаёт учун" партияси ҳамраисининг сўзларига кўра, Зеленский Украинанинг сўнгги президенти бўлиши мумкин.

Рабиновичнинг фикрига кўра, янги давлат раҳбарига катта умид билдирилган, аммо аксарият украиналикларнинг ундан кўнгли қолган. 

"Мен бир йил олдин айтган эдим: Украина Президенти Владимир Зеленский ё энг муваффақиятли президент, ёки Украинанинг охирги президенти бўлади, чунки биз парламент республикасига айланамиз ... Ва менимча, бугун биз иккинчи вариантга яқинлашмоқдамиз!", — деди депутат.

Хусусан, у Зеленскийни "популизм" ва самарасиз иқтисодий сиёсатда айблади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!