Зеленский: "Украинага узоқ масофали ракеталар жуда керак"

Зеленский: "Украинага узоқ масофали ракеталар жуда керак"

Президент зарба C-300 ракеталари билан амалга оширилганини қайд этди

Украина президенти Владимир Зеленский ўз мамлакатида давом этаётган урушда Россия армиясига қарши самаралироқ курашиш учун узоқ масофали ракеталар кераклигини айтди.

Зеленский Телеграм ижтимоий тармоғида эълон қилган нутқида Россия-Украина уруши контекстидаги сўнгги воқеаларга баҳо берди.

Унинг сўзларига кўра, 28 январь куни эрталаб рус қўшинлари Донецк вилоятининг Константиновка шаҳрига ракета ҳужуми уюштирган, натижада 3 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 14 нафари яраланган.

Президентнинг қайд этишича, ҳужум нишони тинч аҳолининг уйлари бўлган. Унга кўра, зарба C-300 ракеталари билан берилган.

Бундай ҳужумларнинг олдини олиш ва Россия армиясининг ҳужум имкониятларини чеклаш учун қўшимча қуролга эҳтиёж борлигини таъкидлаган Зеленский, “Украина айниқса узоқ масофали ракеталарга муҳтож” деди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!