Иккала қонун лойиҳаси ҳам Олий Рада расмий веб-сайтида эълон қилинган. Унда Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарликни 9 майдан 6 августгача узайтириш назарда тутилган.
Март ойи охирида The Economist нашри Зеленский ўз жамоасига сайловларга тайёргарлик кўришни топширгани ва ёз фаслини нишонга олганини хабар қилганди. Бироқ нашрнинг қайд этишича, сайлов жараёнини бошлаш учун биринчи навбатда мамлакатда ҳарбий ҳолат бекор қилиниши зарур.
Кейинроқ президент партияси “Халқ хизматчиси” фракцияси раҳбари Давид Араҳамия ҳеч қандай сайловга тайёргарлик олиб борилмаётганини билдирди. "Парламентдаги барча партия ва фракциялар ҳарбий ҳолат бекор қилинганидан кейин олти ой ўтиб сайлов ўтказилиши керак, деган якдил фикрга келишган. Умуман олганда, бизнинг позициямиз шундан бери ўзгармаган", — деган эди Араҳамия.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Покистон Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси сувлари тўғрисидаги шартномани тўхтатиш ҳақидаги баёнотини рад этди ва сув оқимини тўхтатишга қаратилган ҳар қандай уринишни уруш ҳаракати сифатида баҳолашини билдирди.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.