Украина президенти Владимир Зеленский мажбурий оммавий тест ўтказиш ҳақидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизмати маълум қилди.
Қонунга кўра, коронавирус аломатларига ўхшаш касаллик белгиларига эга барча фуқаролар, беморлар билан мулоқот қилганлар, коронавирусга чалинганларни даволаётган шифохоналар ходимлари, полиция, миллий гвардия ва бошқа муассасаларнинг эпидемияга қарши курашга жалб қилинган ходимлари мажбурий тестдан ўтказилади.
Қонунда бошқа чоралар ҳам кўзда тутилган. Жумладан, коронавирусга қарши курашга нафақат мутахассис шифокорлар, балки тиббий олийгоҳларнинг интернатурани ўтаётган битирувчилари, тегишли малакага эга бўлмаган тиббий ходимларни жалб қилишга рухсат берилади. Коронавирусдан даволанаётган ёки унга чалингани сабабли изоляцияда бўлганларга ойлик маошининг ярми миқдорида нафақа тўланади.
Ҳукумат ва соғлиқни сақлаш вазирлиги махсус сайтда тестлаш ҳақидаги статистикани, эпидемияга қарши курашга йўналтирилган воситалар ҳақидаги маълумотларни бериб боради.
Украина бош санитар шифокори Виктор Ляшконинг маълум қилишича, оммавий тестлаш соғлиқни сақлаш вазирлигида уни ўтказиш ва олинган натижалардан фойдаланиш алгоритмлари тасдиқлангандан кейин бошланади.
Охирги маълумотларга кўра, Украинада коронавирусга чалинганлар сони 17,3 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар 476 нафарни ташкил қилмоқда. Касалланганлар орасида 3,4 нафар минг тиббий ходим бор.
Аввал хабар қилинганидек, шу йил 2 декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳрининг "Тараққиёт" МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасида содир бўлган ёнғин ҳақида тез тиббий ёрдам "Сall-маркази"га соат 11:13 да хабар келиб тушган.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Манбаларнинг айтишича, Франция расмийлари репарацион кредит ғоясини қўллаб-қувватласа ҳам, тижорат банкларидаги активлардан фойдаланишга қарши чиқмоқда, чунки кредиторлар Euroclear билан бошқа шартномавий мажбуриятларга эга.
"Бир неча кун давомида Қўшма Штатларда Украина Бош штаби раҳбари Андрей Гнатов билан биргаликда президент Доналд Трампнинг вакиллари Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер билан музокаралар ўтказдик. Конструктив ҳамкорлик учун улардан миннатдорман", — деди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров музокаралардан сўнг.
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати, жумладан, Исроил аскарларини Ғазо сектори ҳудудидан тўлиқ чиқариш шарти билан қурол ташлашга рози эканини маълум қилди, деб хабар берди ҳаракат етакчиси эксклавда.
Бугун, 7 декабр куни соат 08:57 да Қозоғистоннинг Актобе вилояти Айтекеби туманидан ўтган "Пермь-Тошкент" йўналишида ҳаракатланган “Yutong” йўловчи автобуси ён томонга ариққа ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан ЖКнинг 25,182-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг янги ҳисоботига кўра, ўтган йили дунё бўйича безгакка чалинганлар сони 282 миллион нафарни ташкил этган. Бу – 2023 йилга нисбатан 9 миллион нафар юқори кўрсаткич.
Al Arabiya телеканалига жума куни берган интервьюсида ҲАМАСнинг юқори мартабали расмийси ҳаракат Ғазо секторидаги бошқарувни эндиликда давом эттириш нияти йўқлигини маълум қилди. Унинг айтишича, ҲАМАС аллақачон Ғазони келгуси босқичда бошқариш учун технократлардан иборат махсус қўмитани тузишга розилик билдирган.
Бу “Толибон” муваққат ҳукумати томонидан рухсат берилган қатл бўлиб, уни тахминан 80 минг киши томоша қилган. Болага қотилни кечириш ёки стадионни тўлдирган оломон кўз ўнгида ўлим жазосини ижро этиш ўртасида танлов берилган.