Зеленский Трамп ҳақида: Мен уни билмайман

Зеленский Трамп ҳақида: Мен уни билмайман

Украина президенти Владимир Зеленский, агар Дональд Трамп яна президент бўлса, нима қилишини олдиндан айтиб бера олмаслигини айтди. Зеленскийнинг таъкидлашича, бутун дунё, жумладан, Владимир Путин ҳам АҚШда ноябрь ойида бўлиб ўтадиган сайловларни кутмоқда.

«Мен уни яхши билмайман», деди Зеленский Трамп ҳақида ва Трампнинг биринчи президентлиги даврида у билан «яхши учрашувлар» ўтказганини, аммо бу 2022 йилги Россия босқинидан олдин бўлганини айтди.

«Агар у Қўшма Штатлар президенти бўлганида нима қилишини айта олмайман. Билмайман», — дея қўшимча қилди Украина президенти.

Зеленский Трампнинг НАТОдан чиқмаслигига умид қилишини ва Америка Украинани Россиянинг икки йилдан ортиқ босқинидан ҳимоя қилишда қўллаб-қувватлашда давом этишини айтди.

💬 «Ҳамма ноябрь ойини кутмоқда. Америкаликлар ноябрни кутмоқда, Европада, Яқин Шарқда, Тинч океани минтақасида, бутун дунё ноябрни кутмоқда, очиғи, Путин ҳам ноябрни кутмоқда», — деди Зеленский Вашингтондаги НАТОнинг юбилей саммитида сўзлаган нутқида.

💰 АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод бўлган Трамп тез-тез АҚШнинг Украинага ҳарбий ёрдами миқдорини танқид қилиб келади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!