Гидрометеорология хизмати маркази Тошкент ҳавосининг ифлосланиши бўйича баёнот берди.
"Макросиноптик ҳолат бўйича республикамиз ҳудуди, шу жумладан Тошкент шаҳри ҳам антициклон периферияси таъсирида қолмоқда. Мазкур жараён атмосферанинг ер сиртига яқин қуйи қатламида ҳавонинг қуёш ботиши ва чиқишидан сўнг радиацион совушини келтириб чиқаради. Бу эса ҳавода сув буғларини тўйиниши, қалин туман ва булдуруқ ҳодисаларига сабаб бўлади. Ҳаводаги сув буғлари ҳарорат -100С...-150С оралиғида муз парчаларига айланиб, майда дисперсс заррачалар кўринишида ҳавода хираликни юзага келтиради. Шу билан бирга шамол омилининг йўқлиги эса ҳавода кўринувчанликни пасайтириб юборади.
Айни вақтда Тошкент шаҳридаги атмосфера ҳавосининг пастки қатламида (100-150 метргача) ҳарорат инверсияси (ҳаво ҳароратининг баландликка қараб ортиб бориши) вужудга келди. Ҳарорат инверсияси – ҳавони вертикал ҳаракатларига тўсқинлик қилади, натижада майда заррачали (PM 2,5) ифлослантирувчи моддалар концентрация ошиб боришига сабаб бўлади. Ҳаводаги кўринувчанликни пасайиши эса транспортларни ҳаракатланишига салбий таъсир кўрсатади. Жумладан, 22 январь соат 2200дан 23 январь соат 0500га қадар пойтахтда радиацион совиш фонида қалин туман ҳодисалари рўй бериб, Тошкент халқаро аэропортида кўриниш масофаси 50-100 метргача бўлганлиги сабабли ушбу вақт оралиғидаги 11 та авиарейслар заҳира аэропортларга қўндирилди.
Шу билан бирга, юқорида қайд этиб ўтилганидек туман ва булдуруқ ҳодисалари таъсирида PM 2,5 майда дисперс заррачаларини ортиши ўлчов воситаларида аниқланиб AQI рейтингида шаҳримиз 23 январь куни соат 700-900 оралиғида 317-кўрсаткич билан биринчи ўринга кўтарилди. Айни дамда ҳаво ҳароратининг ортиши натижасида туман, булдуруқ ҳодисалари чекиниб ҳавонинг майда заррачалар билан ифлосланиши пасаймоқда (23.01.2023 йил соат 10:00ҳолатига AQI рейтингида 3-ўринда).
Ҳамшаҳарларимизга шуни эслатиб ўтмоқчимиз-ки, ушбу жараёнда атмосфера ҳавосининг зарарли ифлослантирувчи моддалар билан ифлосланиш ҳолати рухсат этилган меъёрий миқдорлардан ортмаган. Автотранспорт ҳаракати натижасида азот икки оксиди миқдори 0,2-0,3 маротаба рухсат этилган меъёрий мифдорлардан ортгани қайд этилиб, ушбу кўрсаткич юқори даражадаги ифлосланиш ҳисобланмаган ҳолда инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатмайди".
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.