Тавба! Тошкентда тўрт болали аёл бир пайтда икки эркакка иккинчи хотин бўлди...

A A A
Тавба! Тошкентда тўрт болали аёл бир пайтда икки эркакка иккинчи хотин бўлди...

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи тўрт болали аёл турмуш ўртоғи бўлишига қарамай, яна бир ўзини солиҳ деб ҳисобловчи эркакнинг никоҳига ўтган. Бир-биридан бехабар икки эр саккиз ой давомида аёл билан бирга яшагани айтилмоқда. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчиси Мусанниф Адҳам пост қолдирди.

Қуйида постни тўлиғича эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Бир солиҳ киши кўп болали, эри ўлган, бева аёлга иккинчи хотин сифатида уйланганди. Мақсад: етим болаларни кафолатга олиш, онасига фарзандлари тарбиясида кўмаклашиш. Бир ойча аҳил яшашди, эр муҳтожликка учраган оиланинг барча эҳтиёжларини қоплади — янги уйланган аёлини, унинг болаларини даволатди; ўзининг уйида бўлмаган маиший жиҳозларни олиб берди; бу оила ижарада яшаётгани учун ватанли бўлиб қолсин дея янги қурилаётган уйлардан бирини сотиб олишга шартнома тузиб қўйди; болаларга янги ва қимматбаҳо кийимлар олиб бериб, ўз фарзандларидан ҳам аъло шароит қилиб берди; хуллас, бир сўз билан айтганда бир оила учун керакли бўлган барча ишни ортиғи билан бажарди.

Аммо... Ҳаммаси кейин бошланди: йиллар давомида рўшнолик кўрмаган аёл ўзгарди, эри билан ҳар турли майда-чуйда нарсалар хусусида жанжаллаша бошлади. Бунда балки эрнинг ҳам айби бордир — фақат бир томонни эшитиб хулоса қилиш тўғри эмас, бироқ воқеалар ривожи ғалати кечганидан бир тўхтамга келса бўлади.

Яқин 10 кун ичида яна бир иш бўлди: арзимаган нарсадан жанжал чиқарган аёл тун ярмида эрдан уйдан чиқиб кетишни талаб қилди. У чиқиб кетаётганида эса ошпичоқни вена томирига тираб, ўзини ўлдириш билан таҳдид қилиб, яна бир ўйин кўрсатди, орада эрдан нечанчи мартадир талоқ ҳам сўради. Бу машмашалардан тоқати тоқ бўлган эр аёлни шу ҳолатда ташлади-да, ўзига келиб, қилган ишлари хусусида ўйлаб олиши учун бир неча кунга уйни тарк этди. Чиқиб кетишидан олдин оиланинг камида икки ҳафталик рўзғорини бутлаб қўйганди.

Жанжаллардан тин олиб, энди хотиржам нафас ола бошлаган эрни ўша аёл билан ижарада турадиган маҳаллага чақиришди. Борса, ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари эшик олдида турибди. Ҳар куни бир ўйин кўрсатишга ўрганган аёл милиция чақириб, «Фалончи мени урди», деб эрининг устидан ёзиб берибди. Аёл ўз гапини исботлаш учун милиция ходимига эрининг кўз олдида кийимининг этагини елкасигача кўтариб кўрсатди. Эр номус ва таҳқирдан тамом бўлди, шу ҳолатни кўргунча ҳатто қамалишга-да рози эди. Аммо ички ишлар ходимлари ҳам вазиятни тушунадиган одамлар экан, эрни ўзлари билан бўлимга олиб кетишди-ю, «Ўзи қийналиб яшаб юрган, кўп болали аёл бўлса, шаллақилик қилишга бало борми?», — деб энсалари қотганча азбаройи анави аризани ёпиш учун эрга нисбатан маъмурий баённома тузиб, қўйиб юборишди.

Эр энди бу оиладан бутунлай ажрашиш, узилиш қарорига келди. Бироқ ҳали олдинда бундан баттар машмашалар бор экан. Милиция можаросидан икки кун ўтиб анави аёлнинг етим болалари суратини ижтимоий тармоққа қўйганди, нотаниш бир киши унга алоқага чиқди: «Нима қилиб менинг болаларимнинг суратини тарқатиб юрибсиз? Буларнинг онасига мен уйланганман-ку!».

Солиҳ деб билинган киши бу гапдан даҳшатга тушди. Тезда ўша одам билан боғланди, учрашишди. Маълум бўлдики, у содда, камсуқум ва дунёга эътиборсиз деб билиб, шу ҳислатларига ҳаваси қилиб, етим болаларини тарбияламоқчи бўлиб уйланган аёл аслида 8 ойдан бери бошқа одамнинг никоҳида экан! Бировнинг никоҳидаги аёлга уйланибди!

Ўзини хокисор, беозор қилиб кўрсатган аёл на никоҳгача, на никоҳ жараёнида бир оғиз «Менинг бошимда эрим бор», демабди. Аксинча, ҳали никоҳи бузилмаган эрига бу одамни укаси сифатида таништирибди. Шу тарзда буниси бўлмаганда униси, униси бўлмаганда буниси билан яшашни бошлабди...

Буёғига ёзиш қийин. Мусибат устига мусибат...

Шундай таҳқирга чидаш, сабр қилиш имкони борми?! Биз эса воқеликдан бехабар фақат бир томонга панд-насиҳат қиламиз, маломатга тутамиз...

Мусанниф Адҳам


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Эронда 19 ёшли спортчи дорга осиб қатл этилди

19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.

Эрлинг Холанд ўзига янги жамоа танлади

Бу ҳақда Football365 портали журналистлари хабар бермоқда.

Эрон АҚШнинг F-35га қандай ракета билан зарба берганини кўрсатди

Ушбу зенит ракетаси 25 км масофага уча олади ва икки усул билан бошқарилади: радар ва иссиқлик изловчи электро-оптик.

Ҳусановнинг финалдаги ўйини қандай баҳоланди?

Англия Лига кубогининг (Carabao Cup) ҳал қилувчи финал баҳси ўз якунига етди.

Эрон Трампнинг Ҳормуз бўғозини очиш ҳақидаги ультиматумига жавоб берди

Бу ҳақда Эрон Миллий телерадиоэшиттириш корпорацияси (IRIB) Эрон Қуролли Кучлари Бош штабига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ Эроннинг нефтдан тахминан 14 миллиард доллар даромад олишига имкон берди

Бу ҳақда Ахios журналисти Барак Равид хабар берди.

Goal «Олтин тўп — 2026» учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилади

Goal.com портали таҳлилчилари 2026 йилда «Олтин тўп» совринини қўлга киритишга асосий даъвогарлар рейтингини тақдим этишди.

"У — ҳақиқий жангчи" — Британия ОАВлари Ҳусановнинг "Реал"га қарши ўйинини олқишламоқда

ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.

Трампнинг онаси ўғли ҳақида: "У ақлсиз..."

Трампнинг онаси Мери Анна Трамп қачонлардир ўғли ҳақида берган интервьюсидан иқтибос чоп этилди.

Эрон 4 минг километр узоқликдаги Британия-Америка ҳарбий базасига ҳужум қилди

Бу ҳақда Mehr агентлиги хабар берди.

ЙПХ инспекторини уриб кетган 10-синф ўқувчиси “Шуҳрат” медали соҳибининг эркатой набираси экани маълум бўлди

25 февраль куни соат 21:46 да 10-синф мактаб ўқувчиси BMW М4 русумли автомашинани ҳайдовчилик гувоҳномасисиз бошқариб, ҳаракатланиб келаётган вақтида ЙПХ инспекторини уриб юборган.

Уйига фақат тунда келишни одат қилган қарздорга МИБ "сюрприз" қилди

Қарздор транспорт воситасини фақат тунда уйига олиб келиниб, кундузи бошқа жойда сақланаётгани аниқланган.

Машҳур модель Ҳусановга учрашув таклиф қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов туғилган куни муносабати билан табрикларни олишни давом этмоқда.

Қадр кечаси қайси кунга тўғри келади?

Рамазон ойининг охирги 10 кунлиги бошланди.

Бухорода 21 ёшли йигит Телеграмда онлайн фоҳишахона ташкил қилди

У аёллар расмларини каналга жойлаб, уларни пул эвазига мижозларга таклиф қилган

АҚШ Эронга урушни тўхтатиш учун 11 та шарт қўйди

АҚШ Эронга урушни тугатиш учун ўз шартларини юборди, деб хабар беради The New York Times манбаларга таяниб.

КХДРнинг “энг ашаддий душмани” ким?

Бу ҳақда Корея Марказий ахборот агентлиги хабар берди.

Трампнинг баёнотига жавобми? Эрон генералининг муросасиз позицияси

Эрон генерал-майори Али Абдуллоҳий Алиободий мамлакат армияси «тўлиқ ғалабагача» жанг қилишини маълум қилди.

Трамп режалари ҳақида 15 дақиқа олдин ким билган?

Таҳлил Bloomberg маълумотларига асосланган.

Саудия Арабистони ва БАА Эронга қарши урушга қўшилиш масаласини кўриб чиқмоқда

Шу билан бирга, Бирлашган Араб Амирликлари Эронга тегишли активларни музлатиш чораларини кўришни бошламоқда, бу эса Теҳрондаги ҳукмрон режимни қўллаб-қувватлашнинг муҳим манбаларидан бирига хавф туғдиради.

Тошкент вилоятида уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Хонадонда 79 ёшли М.С. (аёл), унинг 37 ёшли невараси Д.Ю. (аёл) ва ва 17 ёшли евараси М.Ж. (ўғил) бўлган.

Эрон хавфни кучайтирмоқда: Теҳрон АҚШга қандай талаблар қўймоқчи?

Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.

Исроил ТИВнинг расмий канали жойлаган хабар: Эрон режими дунёдаги энг катта таҳдид

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, Эрон режими глобал террор тармоғининг асосий ташкилотчиси ҳисобланади.

Трамп оиласининг дрон бизнесига сармояси муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Айрим манбаларга кўра, Дональд Трамп оиласининг Эрон атрофидаги можаролардан олдин дрон соҳасига сармоя киритгани катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Навоийда наркокурьер «занжири» фош этилди

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.

"Исроил Қуддусдаги масжидларга портлаш тайёрламоқда"

Ушбу ҳаракатларнинг мақсади — дунё миқёсида муқаддас урушни бошлаш, исломнинг муқаддас масканларини бузиш

Техас штатидаги нефтни қайта ишлаш заводида портлаш содир бўлди

Расмийлар нефтни қайта ишлаш заводи атрофидаги ҳаво сифатини назорат қилмоқда.

Тожикистон Марказий Осиёда терроризм индекси бўйича энг хавфли давлат деб топилди

Африка ва Яқин Шарқ ҳудудлари эса ҳанузгача терроризм юқори бўлган “қайноқ нуқталар” сифатида қолмоқда.

Ургутда мактаб ўқувчиси 5 яшар қизни машинада уриб, воқеа жойидан қочиб кетди

Маълум бўлишича, у маҳаллий мактаблардан бирининг 11-синф ўқувчиси бўлиб, транспорт воситасини тегишли ҳужжатларсиз бошқарган.

Термизда картошка кўринишидаги 72 кг «гашиш» фош қилинди

Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу катта миқдордаги гиёҳвандлик воситалари Россия Федерациясига олиб кетилаётган бўлган.

Эрон Трамп учун кутилмаган ҳодисаларни ваъда қилди

Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.

Лондонда яҳудий ташкилоти тез ёрдам машиналарига ўт қўйилди

Полиция мазкур ҳодисани антисемитик нафрат жинояти сифатида тергов қилмоқда. Ҳужум оқибатида бир неча транспорт воситаларига жиддий зарар етган.

Эрбил аэропорти яқинида портлашлар содир бўлди

Ироқнинг Эрбил халқаро аэропорти яқинида, шунингдек АҚШ ҳарбий базаси жойлашган ҳудудда кетма-кет портлашлар эшитилди.

Эрон можароси кенгаймоқда: зарбалар хариталарда акс эттирилди

Яқин Шарқдаги Эрон атрофидаги можаро тобора кенгайиб бормоқда. Хариталарга асосланган таҳлилларга кўра, Теҳрон томонидан минглаб ракеталар ва дронлар минтақанинг турли нуқталарига йўналтирилган.

АҚШ ҳарбийлари: “Исроил учун ўлишни истамаймиз”

АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.

Россия Чернигов вилоятидаги НАТО ўқув полигонига зарба берди

Бу ҳақида Украинадаги яширин кўнгиллилар ҳаракати координатори Сергей Лебедев РИА Новостига маълум қилди.

Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди

Жасад 2026 йилнинг 23 март куни “Истанбул-Андижон” рейси орқали Ўзбекистонга юборилди.

Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими қўлга олинди

Ҳолат юзасидан Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан мазкур МИБ давлат ижорчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди.

Трамп: “Эрон ҳатто рақобат ҳам туғдирмаяпти”

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ҳақида навбатдаги кескин баёнот билан чиқди.

Каллас: “Уруш севги саргузаштига ўхшайди — кириш осон, чиқиш қийин”

Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Кая Каллас Эрон атрофидаги вазият юзасидан эҳтиёткорликка чақирди.