Юртимизда Малайзия Коррупцияга қарши курашиш комиссияси билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Юртимизда Малайзия Коррупцияга қарши курашиш комиссияси билан ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда

Бош прокуратурада Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси раҳбариятининг Малайзия Коррупцияга қарши курашиш комиссияси Бош комиссари Датук Сери Азам бин Баки билан учрашуви бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида томонлар Ўзбекистон Республикаси ва Малайзия ўртасида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик алоқаларининг амалдаги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилдилар.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
ва Малайзия Коррупцияга қарши курашиш комиссияси ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

Учрашув иштирокчилари бўлиб ўтган мулоқотнинг ҳукукий соҳада алокаларнинг мустаҳкамланишида янги туртки бўлишини ўзаро таъкидладилар.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!