Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги 14та юридик техникумлар учун қабул кўрсаткичлари эълон қилинди.
Адлия вазирлиги хабарига кўра, юридик техникумларига жами 3420 нафар ўқувчи қабул қилинади. Шундан 2310 та квота кундузги, 1110 та квота сиртқи таълим шаклига мўлжалланган.
Маълумот учун, Адлия вазирлигининг юридик техникумларига 11-синфни тамомлаган ўқувчилар ёки лицей ва коллеж битирувчилари ҳужжат топшириши мумкин.
Абитуриентлар ни қабул қилиш Давлат тест маркази ўтказадиган тест синовлари орқали амалга оширилади. Бундан ташқари, табақалаштирилган тўлов-контракт («супер-контракт») асосида ҳам талабгорлар ўқишга қабул қилиниши мумкин.
Ўқиш муддати – 2 йил. Юридик техникумларини муваффақиятли тамомлаган битирувчилар Тошкент давлат юридик университетига тест синовларисиз, суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.
Вазирлик маълумотига кўра, юридик техникумлар битирувчилари нотариус ёрдамчиси, ФҲДЁ бўлими инспектори, Давлат хизматлари маркази мутахассислари, судья ёрдамчиси ва давлат ижрочиси каби 89 та мутахассисликда ишлашлари мумкин бўлади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
ATTO компанияси хабар беришича, 3–4 декабрь кунлари амалга оширилган йўл ҳақи учун кечиктирилган тўловлар тизим томонидан ечиб олина бошлайди.
Сабаби техник носозликлар бўлиб, баъзи тўловлар аввалроқ ечилмай қолган. Қўрқманг! Бу хатолик эмас, фақат ўша кунларда сарфлаган ҳақиқий суммагина ечилади.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.