Юқори иситма туфайли Тошкентдаги "Фарҳод" бозори ёпилгани ростми?

Юқори иситма туфайли Тошкентдаги "Фарҳод" бозори ёпилгани ростми?

Бугун ижтимоий тармоқларида Фарҳод автомобиль эҳтиёт қисмлар дўконларининг биридаги тадбиркорда юқори тана ҳарорати аниқланганлиги сабабли дўконлар фаолияти тўхтатилганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Учтепа туман ҳокимлиги ушбу хабар юзасидан шуни маълум қиладики, ҳозирда  савдо қаторлари маъмурияти томонидан санитария куни эълон қилинган. СанПин нинг белгиланган нормаларига мувофиқ санитария ишлари амалга оширилмоқда.

Тегишли тадбирлар амалга оширилган сўнг, автомобиль эҳтиёт қисмлар дўконлари ўз фаолиятини давом эттиради.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!