Юнонистон ҳукумати мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри ҳисобланган Салоникидаги тарихий Йени масжиди 100 йилдан ортиқ вақтдан бери илк бор 10 апрель куни Рамазон ҳайити муносабати билан мусулмонлар учун очиқ бўлишини эълон қилди. Родос оролидаги XVI асрга оид Сулаймония масжиди ҳам байрам намози учун мусулмонларга берилади. Бу ҳақда Азон Глобал маълум қилди.
“Дин ишлари бўйича бош котибият мусулмонларга Рамазон ойини меҳр-оқибат, хайр-эҳсон ва хайрли ишлар ойига айлантиришни тилайди. [...] Айниқса, Родос ва Салоники вилоятлари учун Сулаймония масжиди ва Йени масжиди 10 апрель куни мусулмон ватандошларимиз ва меҳмонларимизнинг намоз ўқишлари учун фойдаланишга топширилади”, — дейилади вазирлик баёнотида.
Родос оролидаги Сулаймония масжиди.
1902 йилда итальян меъмори Виталиано Поселли томонидан қурилган Усмонлиларнинг Йени (Янги) масжиди исломни қабул қилган Салоники яҳудийлари учун қурилган бўлса, Родосдаги Сулаймония масжиди 1522 йилда барпо этилган ва султон Сулаймон I номи билан аталган. 1923 йил Лозанна шартномаси имзолангандан сўнг Ғарбий Фракиядагилардан ташқари Грецияда яшовчи барча мусулмонлар Туркияга кўчирилади.
Юнонистонда мусулмонларнинг умумий сони 100-140 минг кишигача, Ғарбий Фракияда эса аҳолининг учдан бир қисмини ташкил қилади.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳри мезбонлик қилган ва Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) томонидан ташкил этилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда — 13 нафар боксчи билан иштирок этди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.