Ёз ёки қишнинг қандай келишини олдиндан билса бўладими?

Ёз ёки қишнинг қандай келишини олдиндан билса бўладими?

Об-ҳаво аломатлари тўғрисидаги кўпгина нотўғри тасаввурларимиз орасида “қиш совуқ келса, ёз иссиқ бўлади ёки ёз салқин келса, қиш илиқ бўлади”, деган тушунчалар бор. Бу нотўғри тасаввур компенсация, яъни об-ҳавонинг ўртача йиллик тартиботи албатта сақланиши керак, деб ёзмоқда ФВВ матбуот хизмати.

Агар бирор мавсумда бир томонга четланиш бўлса, кейинги мавсумларда бунинг акси бўлиши керак гўё. Албатта, йилнинг турли мавсумларидаги об-ҳаво ўртасида тўғридан-тўғри боғлиқлик йўқ. Буни кўпгина олимлар ўз тадқиқотларида тасдиқлаган. Об-ҳавонинг аномал ҳодисалари нафақат мавсумий, балки йиллик бўлиши ҳам мумкин.

Натижада икки мавсум – ҳам ёз, ҳам қиш бир йилнинг ўзида аномал иссиқ ёки аномал совуқ ҳам бўлиши, бир аномал илиқ мавсумдан кейин бир неча мавсумлар совуқ келиши ҳам мумкин.

Мавсумий об-ҳаво маълумотлари баъзан тўғри чиқади. Бироқ ёз ёки қиш қандай бўлади, деган саволга олимлар ҳозирча илмий асосланган жавоб топганлари йўқ.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!