Мазкур ўйинда туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду биринчи бўлимда ҳакам томонидан майдондан четлатилди. Шу тариқа португалиялик футболчининг “Ювентус” сафида Чемпионлар лигасидаги дебют ўйини ана шундай хунук таассурот билан ёдда қоладиган бўлди.
Энди вазиятга тўхталсак. Криштиану шунчаки провокатсиянинг қурбони бўлди. “Валенсия” футболчиси қўполлик йўқ жойда йиқилди. Роналду эса, “Қўполлик йўқ эди-ку, ўхшамади қилиғинг, тур энди”, дегандек рақибининг бошини ушлаб қўйди. Одатда, футболда бундай вазиятларни кўп кўрамиз. Ҳакам қўполлик йўқ деб баҳолаганидан кейин йиқилган футболчи ўрнидан туриб ўйинни давом эттиради ҳатто рақиб Роналдунинг ҳаракатини такрорлаган тақдирда ҳам. Бироқ “Валенсия” футболчиси пашшадан фил ясаб, дарров жанжални юзага келтирди. Ёрдамчи ҳакам эса табиий Роналдунинг ҳаракатини бош ҳакамга етказди ва “Роналду рақибга қўполлик қилиб, бошига муштлабди”, каби тушунган ҳакам Криштиануга қизил кўрсатди.
Хулоса қилиб айтганда, қуйидаги видеодан ҳам кўриш мумкин, Роналду қизил карточкага лойиқ иш қилмаганди. Одатда, профессионал ҳакамлар бундай расмий ўйинларда бундай вазиятлар учун кўпи билан сариқ карточка кўрсатишади.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.