Ёнидан тақиқланган моддалар топилган ҳайдовчининг автомобили қидирувда бўлиб чиқди

Ёнидан тақиқланган моддалар топилган ҳайдовчининг автомобили қидирувда бўлиб чиқди

2022 йил 28 ноябрь куни соат 23:25 ларда Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ ва бошқа соҳавий хизмат ходимлари ҳамкорлигидаги текширувлар давомида ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Ш.А. бошқарувидаги "Mercedes-Benz" русумли автомобиль тўхтатилиб текширилганда, транспорт воситаси қидирувда эканлиги маълум бўлган, шунингдек, ҳайдовчининг хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган. Холис ва гувоҳлар иштирокидаги текширувлар давомида ҳайдовчи Ш.А.нинг ёнидаги гугурт қутиси ичидан, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси ҳамда целлофанга солинган ва пул купюраларига ўралган оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон моддалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ш.А. ва топилган моддалар Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга топширилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!