1 декабрда Мексиканинг турли қисмларида 127 та қасддан қотиллик содир этиш жинояти қайд этилди. Таъкидланишича, декабрнинг илк куни жорий йил бошидан энг кўп қотиллик содир этилган кун бўлган. Бу ҳақда Noticias MVS радиостанцияси хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, ноябрда Мексикада кунига 79 тага яқин қотиллик содир этилган. Жорий йилда Гуанахуато, Қуйи Калифорния, Мехико, Халиско ва Герреро штатларида зўравонликнинг юқори даражаси кузатилмоқда. Мексика президенти Андрес Мануэль Лопес Обрадор 1 декабрда, президент лавозимини бажаришга киришганининг биринчи йиллигида жиноятчилик даражасини пасайтиришни ҳукумати олдида турган устувор вазифа деб атаган.
Умуман олганда, Мексикада жорий йилнинг январь-октябрь ойлари 29,5 мингдан кўпроқ қасддан қотиллик жинояти содир этилган. Зўравонликнинг бундай авж олишига жавобгарлик катта даражада наркомафия зиммасидадир.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.