Яшнободдаги ошхонада ёнғин чиқди

Яшнободдаги ошхонада ёнғин чиқди

Бугун, 28 сентябрь куни соат 10:07 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани “М.Aшрафий” кўчасида жойлашган ошхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВВга хабар келиб тушган.

Шунга кўра, 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 10:12 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 10:29 да қуршаб олинган ва соат 10:41 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида ошхонанинг тахминан 100 кв.м. майдонда том қисми ёниб зарарланган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмади.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!