Японияда пичоқли ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Японияда пичоқли ҳужум оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Япония шимолидаги Саппоро шаҳрида пичоқли эркак дўкон мижозларига ҳужум қилиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди, яна икки киши жароҳатланди.

Ҳодиса Японияда 24 соат ишлайдиган супермаркетлардан бирида содир бўлган.

Ҳужум қилган шахс воқеа жойида қўлга олинди ва у ишсиз 43 ёшли маҳаллий фуқаро эканлиги маълум бўлди.

Ҳозирда унинг нима сабабдан ушбу ҳодисага қўл ургани юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!