Япония 2022 йилнинг февралидан кейин Россия кўмирига бўлган қарамликни камайтирди. Мамлакатнинг энергетика компаниялари Индонезия ва Жанубий Африкада муқобил етказиб берувчиларни қидирмоқда. Бу ҳақда Nikkei хабар берди.
Япония Молия вазирлиги маълумотларига кўра, жорий йилнинг февраль ойида Япония Россиядан 230 минг тонна кўмир импорт қилган. Бу 2022 йил февралига нисбатан 73 фоизга кам.
2022 йилнинг апрелидан 2023 йилнинг февралигача импорт қарийб 6,5 миллион тоннани ташкил этган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 45 фоизга кам.
Маълумотларга кўра, Россия кўмирининг умумий импортдаги улуши бир йил олдинги 9 фоизга нисбатан 2 фоизни ташкил этди.
Шу билан бирга, Япониянинг Индонезиядан кўмир импорти худди шу даврда 28 фоизга ошди. Канададан импорт икки баравар, Жанубий Африкадан эса олти баравар ошди.
2021 йил охирида Россия Японияга кўмир етказиб бериш бўйича Австралиядан кейинги иккинчи ўринда эди. Ҳозир Индонезия етказиб бериш ҳажми бўйича Россиядан олдинда.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Жанубий Корея томонининг миллий разведка маълумотларига таяниб хабар беришича, Шимолий Корея давом этаётган можаро фонида Эрондан узоқлашишни бошлаган.
Шимолий Корея Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини ноқонуний деб атаган бўлса-да, разведка хизмати Пхеньян Эроннинг марҳум олий раҳнамоси оятуллоҳ Али Хоминаийнинг вафоти муносабати билан расмий таъзия билдирмаганини қайд этди.
Президент Шавкат Мирзиёев 6 апрел куни иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштиришга доир таклифлар тақдимоти билан танишди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.