Япония Россия билан тинчлик шартномасини бекор қилди

Япония Россия билан тинчлик шартномасини бекор қилди

Украинада уруш давом этаётган бир пайтда Япония Россия билан тинчлик шартномасини бекор қилади.

Япония бош вазири Фумио Кисида журналистлар билан суҳбатда Россия билан тинчлик шартномасини имзолаш бўйича музокаралар масаласи ҳозирча кўриб чиқилмаётганини айтди, деб ёзади «ТАСС».

Фумио Кисида Украинадаги уруш туфайли Россия ва Япония ўртасидаги муносабатлар ниҳоятда кескинлашгани ва бугунги кунда тинчлик музокаралари ўтказиш мумкин эмаслигини тушунтирди.

Шу билан бирга, у Токио ҳар доим Москва билан тинчлик шартномаси тузиш ва ҳудудий муаммони ҳал қилиш учун ҳаракат қилишини қайд этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!