Япония, Британия ва Италия ҳамкорликда янги авлод қирувчи самолётини яратади

Япония, Британия ва Италия ҳамкорликда янги авлод қирувчи самолётини яратади

Япония мудофаа вазири Ясукадзу Хамада, унинг британиялик ҳамкасби Бен Уоллес ҳамда Италия мудофаа вазири Гуидо Крозетто пайшанба куни Токиода бўлиб ўтган музокараларда уч мамлакатнинг олтинчи авлод қирувчи самолётларини яратиш соҳасида ҳамкорлик қилишини тасдиқлади. Куни кеча Япония мудофаа вазирлиги сайтида шу ҳақда хабар тарқатилди.

Учрашувда Хамада янги жанговар самолёт яратиш бўйича ҳамкорлик уч мамлакатнинг келгусида яна турли соҳаларда ҳамкорлик қилишига пойдевор бўлади, деб баёнот берди. Унга жавобан, Уоллес ва Крозетто Европа билан Осиё хавфсизлиги масалалари бир-биридан айро эмаслигини таъкидлашган.

Хабарда айтилишича, музокараларда Япониянинг Mitsubishi Heavy Industries (MHI), Британиянинг BAE Systems ва Италиянинг Leonardo корпорациялари вакиллари ҳам иштирок этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!