Япония бош вазири Фумио Кисида БМТ Бош ассамблеясининг 77- сессияси минбарида сўзга чиқиб, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин билан учрашишга тайёр эканини маълум қилди.
"Япония бош вазири Дзюнъитиро Коидзуми билан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир ўртасида Пхеньян декларацияси имзоланганига 20 йил бўлди.
Ушбу ҳужжатда эълон қилинган масалалар, жумладан, Япония фуқаролари (Шимолий Кореяда 1970-80 йилларда мажбуран ушлаб турилган), ядровий ва ракета дастурлар, қайғули ўтмишни баҳолаш ва муносабатларни яхшилашнинг комплекс ечимлари ҳали ўзгармаган. Япония икки мамлакатни қизиқтираётган барча масалаларни муҳокама қилишга тайёр. Шахсан мен Ким Чен Ин билан учрашишга тайёрман. Мен бирорта ҳам имкониятни қўлдан бермай бор куч-ғайратимни ишга солишга тайёрман", – деди Кисида. Кисида ўтган ҳафта охирида Японияга "Нанмадол" тайфуни ёпирилиши сабабли Нью-Йорк шаҳрига бир кун кечикиб келганди.
20-26 сентябрь кунлари Нью-Йорк шаҳрида БМТ Бош ассамблеясининг юқори даражадаги 77-сессияси бўлиб ўтмоқда.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Тошкентдаги "Hilton" меҳмонхонасида Ўзбекистон футзал терма жамоаси янги бош мураббийи – испаниялик таниқли мутахассис Хосе Мария Мендеснинг таништирув маросими бўлиб ўтди.
“Самимий меҳмондўстлик ва илиқ қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдираман. Бўлиб ўтган мазмунли ва конструктив мулоқотни юксак қадрлайман ҳамда яқин кунларда Вашингтонда самарали учрашувлар ўтказилишига умид қиламан,” — дейди Саида Мирзиёева учрашув хусусида.
Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг 223 ва 246-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.