Шанба куни «Реал» сафарда «Мальорка»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Орадан бир неча соат ўтгач, «қаймоқранглилар»нинг Ла Лига пешқадами «Барселона»дан ортда қолиши етти очкога етди.
Goal порталининг Испаниядаги манбаларига таяниб хабар беришича, «Реал» президенти Флорентино Перес жамоанинг мағлубиятидан сўнг ғазабга келган. У стадионда бўлмаган, бироқ кейинроқ Мадрид клубининг ўйинидан норозилигини билдирган.
Манбалар Перес томонидан айтилгани иддао қилинаётган сўзларни келтирмоқда: «Мавсумнинг қолган қисмида бундай шармандали ўйинни такрорлай олмаймиз. Сешанба куни кучли ўйин кўрсатиб, ўз даражамизни исботлашимиз керак».
7 апрель куни «Реал» Чемпионлар лигаси 1/4 финали доирасида «Бавария»ни қабул қилади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Эрон ҳукумати бўғоз фақат транзит йиғимларидан фойдаланилган ҳолда “янги ҳуқуқий режим” доирасида зарарлар қоплангандан кейингина очилишини маълум қилди.
"Мавжуд таҳдидларга қарши қонуний ҳимоя заруратини ҳисобга олган ҳолда, аввалги баъзи фатволарни қайта кўриб чиқиш нафақат мумкин, балки баъзи ҳолларда зарур бўлиб туюлади, токи Ислом тизими душман фитналарига қарши максимал даражада тўхтатувчи ва хавфсизлик кафолатига эга бўлсин", - дейилади мурожаатда.
ЙТҲ оқибатида ҳар икки машина ҳайдовчиси, шунингдек, Nexia машинасида йўловчи сифатида кетаётган Хитой давлатининг 54 ёшли фуқароси воқеа жойида ҳалок бўлган.