Япония АИни ривожлантириш учун технология компанияларига 470 миллион доллар ажратади

Япония АИни ривожлантириш учун технология компанияларига 470 миллион доллар ажратади

Япония ҳукумати технология компанияларига уларнинг сунъий интеллектни ривожлантиришдаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун субсидиялар ажратади.

Бу ҳақда Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги хабар берди.

Бешта компания 72,5 миллиард иен (тахминан 470 миллион доллар) миқдорида субсидия олади.

Маблағлар булутли хизматлар ва сунъий интеллект технологияларини қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган ҳисоблаш қувватини таъминлаш учун мўлжалланган.

Грант олувчилар орасида телеком гиганти KDDI, шунингдек GMO Internet Group, Sakura Internet, Rutilea ва Hirhreso бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!