Январда 1 порция паловнинг ўртача нархи қанча бўлди?
Статистика агентлиги томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари (2024 йил январь ойи учун):
1 порция ошнинг ўртача нархи:
Қорақалпоғистон Р. – 23 600 сўм
Андижон вилояти – 24 400 сўм
Бухоро вилояти – 28 600 сўм
Жиззах вилояти –25 000 сўм
Қашқадарё вилояти – 26 500 сўм
Навоий вилояти – 24 000 сўм
Наманган вилояти – 19 700 сўм
Самарқанд вилояти – 27 000 сўм
Сурхондарё вилояти – 25 600 сўм
Сирдарё вилояти – 22 800 сўм
Тошкент вилояти – 24 500 сўм
Фарғона вилояти – 21 500 сўм
Хоразм вилояти – 27 200 сўм
Тошкент шаҳри – 29 500 сўм
Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.
Палов нархларини рўйхатга олиш учун умумий овқатланиш муассасалари танлови ҳар йили январь ойида янгиланади. Нархлар ўзгаришини объектив баҳолаш мақсадида янги кузатилган объектнинг ўтган давр учун нарх даражаси ҳам қайд этилади.
